Ўзбекистон

«Mойка»да қолдирилган Nexia-2 ўғирлаб кетилди: гумонланувчи қўлга олинган

Ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Mойка»да қолдирилган Nexia-2 ўғирлаб кетилди: гумонланувчи қўлга олинган

Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги автомобиль ювиш шохобчасида эгасиз қолдирилган Nexia-2 русумли енгил машина номаълум кимса томонидан ҳайдаб кетилди. ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълумотларига кўра, ушбу жиноятни содир этган шахс аллақачон аниқланиб, ҳибсга олинган.


 
Ҳодиса 24 ноябрь куни туманнинг Чағатой маҳалласида юз берган. Шу куни 31 ёшли фуқаро А.Б. Иштихон тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, отасига қарашли Nexia-2 автомобили ғойиб бўлганини маълум қилган. Суриштирувлар давомида транспорт воситаси ювиш учун «мойка»га ташлаб кетилгани ва номаълум шахс вазиятдан фойдаланиб, машинани олиб қочгани ойдинлашди.


 
Воқеа жойига етиб борган тергов-тезкор гуруҳи томонидан тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қидирув ишлари бошлаб юборилган. Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида автомобиль Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 магистраль йўлининг 16-километри ёқасидан топилди. Шунингдек, мазкур қилмишни 1992 йилда туғилган К.Е. содир этгани фош этилди.
 


Айни пайтда гумонланувчи К.Е.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши очилган. Унга расман айб эълон қилиниб, суд ажрими билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси тайинланди.

Тошкентда ноқонуний «Call-марказ»лар фаолиятига чек қўйилди: 122 нафар хорижлик қўлга олинди

Тошкентда ноқонуний «Call-марказ»лар фаолиятига чек қўйилди: 122 нафар хорижлик қўлга олинди

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1,3 млрд сўмлик зарар: Наманганда ноёб йиртқич қушни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

1,3 млрд сўмлик зарар: Наманганда ноёб йиртқич қушни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Унинг ҳовлисида яна бир ёввойи лочин ноқонуний сақланаётгани аниқланган.

Вазир ўринбосари номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда: фуқаролардан ҳушёрлик сўралади

Вазир ўринбосари номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда: фуқаролардан ҳушёрлик сўралади

Айни пайтда Телеграм мессенжери орқали Таълим ва илм-фан вазири ўринбосари Илҳом Сираджев номидан турли шахсларга фирибгарлик мазмунидаги хабарлар юборилаётгани қайд этилмоқда.

Қишки шиналарни қачон алмаштириш керак? ЙҲХБ ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Қишки шиналарни қачон алмаштириш керак? ЙҲХБ ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Шиналардаги ҳаво босимини камида ойига бир марта текшириш тавсия этилади.

Бухоро автопарки 25 та автобус билан бойиди: хизмат сифати оширилмоқда

Бухоро автопарки 25 та автобус билан бойиди: хизмат сифати оширилмоқда

Шаҳар автопаркига Хитойдан келтирилган замонавий автобуслар қўшилди, марказий кўчаларда эса улар учун алоҳида йўлаклар ажратилмоқда.

Меҳнат қонунчилигига ўзгартиришлар: уч ойгача стажировка ва ишдан бўшатишнинг янги тартиби таклиф қилинмоқда

Меҳнат қонунчилигига ўзгартиришлар: уч ойгача стажировка ва ишдан бўшатишнинг янги тартиби таклиф қилинмоқда

Қонун лойиҳасида тажрибасиз номзодлар учун касбий стажировка, масофавий таълим олаётган ходимларга қўшимча кафолатлар ҳамда меҳнат шартномаси бекор қилинганда SMS орқали хабардор қилиш механизми назарда тутилган.

Қамчиқ довонида об-ҳаво шароити ёмонлашди: ҳайдовчилардан огоҳлик сўралади

Қамчиқ довонида об-ҳаво шароити ёмонлашди: ҳайдовчилардан огоҳлик сўралади

Айни вақтда А373 «Тошкент – Оҳангарон – Ангрен – Қўқон – Шаҳрихон – Андижон» халқаро автомобиль йўлининг довон қисмида ноқулай об-ҳаво шароити кузатилмоқда.

Ўзбекистонда 593 километр пулли йўл қурилади: лойиҳаларга 5,6 миллиард доллар сарфланади

Ўзбекистонда 593 километр пулли йўл қурилади: лойиҳаларга 5,6 миллиард доллар сарфланади

Ҳокимларга бир ой ичида ҳар бир ҳудудда 1–2 тадан йўл ёки кўприк лойиҳасини танлаб, инвесторлар билан ишлашни бошлаш топширилди.