Хитой Осиё давлатларида ҳам жосус шарлар учирган—АҚШ разведкаси
Бу орқали ҳарбий инфратузилмалар маълумоти йиғилган.

Хитой бир неча йиллардан бери разведка шарлари орқали Осиё мамлакатларидаги ҳарбий иншоотлар ҳақида маълумот тўплаган. Бу ҳақда АҚШ разведкаси хабар қилмоқда.
Маълумотларга кўра, ХХР армияси кенг қамровли кузатув дастури доирасида бешта давлатда ҳаво шарларидан фойдаланган.
Пекин Япония, Ҳиндистон, Вьетнам, Филиппин ва Тайвандаги ҳарбий инфратузилма ҳақида маълумот тўплаш учун аэростатларни ишлатган.
“Хитойликлар ниҳоятда эски технологияни олиб, уни замонавий алоқа ва кузатув билан бирлаштирди”, — дейилади хабарда.








