Жаҳон

Хитой етакчиликка қайтган сари глобал мувозанат ўзгармоқда — Орбан

Хитойнинг етакчи ўринларга кўтарилиши туфайли дунё «тектоник ўзгаришларга» дуч келмоқда, деди Венгрия бош вазири Виктор Орбан.

Хитой етакчиликка қайтган сари глобал мувозанат ўзгармоқда — Орбан

 

Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг сўзларига кўра, Хитойнинг ишлаб чиқариш қуввати аллақачон АҚШдан ўтиб кетган ёки «айни дақиқаларда ўтиб кетмоқда». Бош вазирнинг сўзларига кўра, автомобилсозлик саноати, компьютерлар, яримўтказгичлар, дори воситалари, IT-технологиялар – «буларнинг барчасида Хитой ҳозир дунёдаги энг кучлиси».

 

Виктор Орбаннинг қўшимча қилишича, Хитой саноат ва технологик инқилоб йўлини 30 йилда, Ғарб эса 200 йилда босиб ўтди.

 

«Глобал мувозанатда биз ҳозир яшаётганимиздек тез ва тектоник ўзгаришлар ҳеч қачон бўлмаган ... Аслида, биз беш минг йиллик цивилизациянинг қайтиши ҳақида кетяпмиз, бир миллиард ва тўрт юз минг киши», — дейди Орбан.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден АҚШ ҳукумати Хитой билан зиддият ёки қарама-қаршиликка интилмаётганини ва ҳамкорликка тайёр эканлиги ҳақида айтганди. Шунингдек, у Вашингтон Пекин билан қаттиқ рақобатга тайёр эканини ҳам таъкидлаб ўтганди. 

custom img

Қирғизистонда Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади

Қарор Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар муфтийлари фатвоси асосида қабул қилинган.

custom img

Энергия инқирози фонида Покистонда мактаблар ёпилади ва иш ҳафтаси қисқартирилади

Давлат харажатларини камайтириш доирасида амалдорлар маоши қисқартирилиб, хизмат транспортидан фойдаланиш чекланади.

custom img

Пентагон раҳбари Эронга қарши зарбалар кучайтирилишини маълум қилди

Операцияда кўплаб қирувчи ва бомбардимончи самолётлар жалб қилинади.

custom img

Туркияда қулаган ракета Эрон билан боғлиқ эмас — Эрон ТИВ

Анқара ҳаво ҳудуди бузилишига қарши чоралар кўришини маълум қилди.

custom img

Эрон миллий футбол жамоаси мураббийи Австралиядан бошпана сўради, жамоа Эронга қайта олмайди — CNN

Аввалроқ  Эрон миллий жамоасининг беш нафар бошқа футболчисига Австралия ҳукумати гуманитар визалар берган эди.

custom img

Германиянинг Иорданиядаги ҳарбий базаси Эрон ракеталари зарбасига учради — Spiegel

Немис ҳарбийлари жойлашган казармалар зарбага учраган, улар ҳужум пайтида бошпаналарда бўлган, ҳеч ким жабрланмаган.

custom img

Эрондаги мактабга АҚШ ракетаси зарба бергани аниқланди

Вашингтон бу ҳалокатли ҳужумга АҚШ жавобгар бўлиши мумкинлигини, аммо мактаб атайин нишонга олинмаганини маълум қилган.

custom img

Тожикистон Президенти Эрон олий раҳбарига табрик йўллади

Имомали Раҳмон Россия Президенти Владимир Путин ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевдан кейин Мужтабо Хоманаийни табриклаган учинчи давлат раҳбари бўлди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"