Жаҳон

Хитойда махфий ҳарбий марказ қурилмоқда

У Пентагондан 10 баравар катта бўлиши кутилмоқда.

Хитойда махфий ҳарбий марказ қурилмоқда

Пекиннинг ғарбий қисмида Хитой Халқ-озодлик армиясининг янги ҳарбий қўмондонлик маркази – “Пекин ҳарбий шаҳри” барпо этилмоқда. Қурилиш майдони тахминан 607 гектарни ташкил этади.

 

Асосий қурилиш ишлари 2024 йил ўрталарида бошланган бўлиб, бу лойиҳа Хитой Халқ-озодлик армиясининг 2027 йилдаги юз йиллик юбилейига тайёргарлик доирасида амалга оширилмоқда. АҚШ разведка хизматлари маълумотларига кўра, Хитой раҳбари Си Сзинпин армияни ушбу санага қадар Тайванга ҳужум қилиш салоҳиятига етказиш бўйича кўрсатма берган.

 

Манбаларга кўра, янги марказнинг кенг кўламли инфратузилмаси ва қисман ер остига жойлаштирилиши уни ҳарбий можаролар даврида асосий қўмондонлик пункти сифатида ишлатишга мўлжалланганидан далолат беради.

 

Хитойлик тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, объект махфий ҳарбий марказ белгиларига эга бўлиб, мустаҳкамланган бетон конструкциялар ва чуқур ерости туннеллари билан жиҳозланган. Унинг ўлчами Пентагонникидан деярли ўн баробар катта бўлиб, бу Хитойнинг ҳарбий қудратини ошириш борасидаги стратегик мақсадларини акс эттиради.

 

Тайван Мудофаа вазирлигига яқин манбалар ҳам ушбу янги қўмондонлик маркази қурилаётганини тасдиқлаган, бироқ баъзи мутахассислар бу ҳудуднинг ерости бункерлари учун мос келишига шубҳа билан қарамоқда.

 

Комила Одилова тайёрлади

custom img

Қирғизистонда Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади

Қарор Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар муфтийлари фатвоси асосида қабул қилинган.

custom img

Энергия инқирози фонида Покистонда мактаблар ёпилади ва иш ҳафтаси қисқартирилади

Давлат харажатларини камайтириш доирасида амалдорлар маоши қисқартирилиб, хизмат транспортидан фойдаланиш чекланади.

custom img

Пентагон раҳбари Эронга қарши зарбалар кучайтирилишини маълум қилди

Операцияда кўплаб қирувчи ва бомбардимончи самолётлар жалб қилинади.

custom img

Туркияда қулаган ракета Эрон билан боғлиқ эмас — Эрон ТИВ

Анқара ҳаво ҳудуди бузилишига қарши чоралар кўришини маълум қилди.

custom img

Эрон миллий футбол жамоаси мураббийи Австралиядан бошпана сўради, жамоа Эронга қайта олмайди — CNN

Аввалроқ  Эрон миллий жамоасининг беш нафар бошқа футболчисига Австралия ҳукумати гуманитар визалар берган эди.

custom img

Германиянинг Иорданиядаги ҳарбий базаси Эрон ракеталари зарбасига учради — Spiegel

Немис ҳарбийлари жойлашган казармалар зарбага учраган, улар ҳужум пайтида бошпаналарда бўлган, ҳеч ким жабрланмаган.

custom img

Эрондаги мактабга АҚШ ракетаси зарба бергани аниқланди

Вашингтон бу ҳалокатли ҳужумга АҚШ жавобгар бўлиши мумкинлигини, аммо мактаб атайин нишонга олинмаганини маълум қилган.

custom img

Тожикистон Президенти Эрон олий раҳбарига табрик йўллади

Имомали Раҳмон Россия Президенти Владимир Путин ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевдан кейин Мужтабо Хоманаийни табриклаган учинчи давлат раҳбари бўлди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"