Хоразмлик экологлар ўрдак овладими?
Ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоят Экология бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари Жамолиддин Собиров, Тупроққалъа ҳамда Хазорасп туманлари бошлиқлари Наврўз Аллаберганов ва Иззат Қўчқоровнинг ўлик ўрдакларни ушлаб турган расми тарқалди. Уларнинг бири ов қуролини кўтариб олган. Мазкур ҳолат бўйича Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, қонунчиликка биноан Хоразмда ҳозирги кунда ўрдак овлаш таъқиқланган.







