ЕТТБ Украинага ёрдам беришда давом этади
Бу ҳақда банк президенти Самақанддаги йиғилишда айтиб ўтди.

ЕТТБ Россиянинг Украинага тажовузини қоралайди. Бу ҳақда Самарқандда бўлиб ўтган ЕТТБнинг 32-йиғилишида банк Президенти Одил Реноу-Бассо айтиб ўтди.
“Биз Россиянинг Украинага нисбатан агрессиясини қоралаймиз. Айни дамда бу биз учун устувор йўналишлардан биридир, яъни биз Украинага уруш пайтида ҳам, урушдан кейин ҳам ўзини тиклаб олиш учун ёрдамимизни аямаймиз. Бу жиҳатдан ЕТТБнинг ўз йўналиши бор. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ЕТТБ Украинада уруш пайтида ҳам унга инвестиция киритган ташкилот бўлди, шу нуқтаи назардан барча жавобгарликни ўз зиммамизга олдик. 2022 йилда Украинага киритган сармоямиз 200 миллионни ташкил этса, 2023 йилга келиб бу 3 миллиардга етди. Ҳозирда бу мамлакатдаги савдо айланмасини яхшилаш, инфраструктураларни яхшилаш, хусусий секторни кўпайтириш, озиқ-овқат таъминотига ёрдам бериш, иш ўринларини сақлаб қолиш, иқтисодиётни тиклашни асосий вазифаларимиздан деб биламиз. Шу билан бирга, урушда жабр кўрган барча мамлакатларга ҳам кўмак берамиз”, – дейди президент.








