Спорт

Шавкат Мирзиёев футболчи Отабек Шукуровни «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлади

Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь, чоршанба куни Ботаника боғида ўтказилган Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форумида Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда БААнинг «Шаржа» клуби аъзоси Отабек Шукуровга «Мард ўғлон» давлат мукофоти берилишини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев футболчи Отабек Шукуровни «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлади

 

 

«Бирлашган Араб Амирликларининг «Шаржа» клубида ўйнаётган футболчимиз Отабек Шукуров ўзи топган маблағлари ҳисобидан 12 миллиард сўм сарфлаб, болалар боғчаси очди ва эртага янги ўқув маркази фаолияти бошлайди. Бу йигитнинг ўзи ҳам «Нима топсам, Ўзбекистон ривожига тикаман», деган гапни кўп айтади. Болалар боғчасида 200 нафарга яқин бола тарбияланяпти. Рус, инглиз ва араб тилларидан дарс бериляпти. Эртага ўзи туғилган қишлоқда 100 нафар болага мўлжалланган инглиз ва араб тилидан дарс бериладиган марказнинг очилиши бўлади. Отабекнинг ўзи бугун форумга келиб, вакил сифатида қатнашяпти.

Адҳам Жалилов бизнинг яна бир ёш шифокоримиз. Ҳурматли Президент, у ўн йил давомида чет элда юрган, Германия, Россияда ишлаган. 2020 йилда вилоятга қайтиб келган. Бир йил ичида бир ярим мингдан зиёд операция жараёнида қатнашди. Бу йигитимиз яна хориждан тўрт-беш нафар врачларни Қарши шаҳридаги кардиожарроҳлик бўлимига таклиф қилиш нияти борлигини айтди. Биз у билан узоқ суҳбатлашдик. Ҳурматли Президент, вилоятимизда мана шундай ёшларимиз сони кўпаймоқда. Бугун улардан биз куч оляпмиз», — деди Зоир Мирзаев.

 

 

Шавкат Мирзиёев футболчи Отабек Шукуровга «Мард ўғлон» давлат мукофотини бериш бўйича қарор қабул қилишини таъкидлади.

Шунингдек, футболчининг отаси Ғайрат Муродовга қорабайир оти совға қилинган.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Шавкат Мирзиёев футболчи Отабек Шукуровни «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлади | Zamon.uz