Спорт

Яна бир ўзбек футболчиси «Женоа»га ўтиши мумкин

Россиялик инсайдер Нобель Арустамяннинг хабарига кўра, «Женоа» клуби Ўзбекистон терма жамоаси ва «Пахтакор» футболчиси Иброҳимxалил Йўлдошевни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Яна бир ўзбек футболчиси «Женоа»га ўтиши мумкин

 

 

20 ёшли ҳимоячининг трансфери шу ёзда амалга ошиши мумкин. Музокара билан ProSportManagement ва Валерио Жуффрида шуғулланади. Айнан улар Шомуродовнинг «Женоа»га ўтиши билан шуғулланган эди.

 

Агар Йўлдошев Италияга ўтмоқчи бўлса, 2021/22 йилги мавсумни «Сьон»да ўтказишига тўғри келади. Италияга Европа Иттифоқига кирмайдиган мамлакатлардан келадиган легионерлар билан боғлиқ шартлардан бири. «Женоа» раҳбарияти Йўлдошевнинг Швейцарияда ўтказадиган бир мавсуми ўзи учун фойдали бўлади деб ҳисоблайди — Европага мослашади, тилни мукаммал ўрганиб, 2022 йилда Генуяга ташриф буюради.

«Женоа» Элдор Шомуродовни сотишни режалаштирмаяпти. Раҳбарият яна ярим йилда футболчининг нархи ошишини тахмин қиляпти.

 

Иброҳимxалил Йўлдошев жорий мавсум «Пахтакор» сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

 

Элдор Шомуродов 2020/21 йилги мавсум А Серияда 31 ўйинда майдонга тушиб 8 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Яна бир ўзбек футболчиси «Женоа»га ўтиши мумкин | Zamon.uz