Спорт

Англияга деворлар ёрдам берадими?

“Ўз уйингда ҳатто деворлар ҳам ёрдам беради” деган гапни футболга нисбатан ишлатсак, ниҳоялаб қолаёзган Европа чемпионати баҳсларида чемпионлик Англияга насиб этадими, деган савол ҳам туғилиши шубҳасиз.

Англияга деворлар ёрдам берадими?

Футбол бўйича Европа чемпионати  якуний палласига етиб  келди. 11 июль куни чемпион номи аниқ бўлади. Италия ва Англия ўртасидаги бўлиб ўтадиган ўйин ҳар қандай финал учрашувларини безай оладиган тўқнашувлардан бири бўлиши турган гап. Ҳали ушбу баҳс бошланмасдан аввал мухлислар жамоаларнинг имкониятларини солиштириб кўрган ҳолда, ўйинда кутилажак натижани тахмин қилишга киришиб кетишди.

Ташна чемпионлик

 Дастлаб, жамоаларнинг Европа чемпионатларидаги иштироки ҳақида қизиқдик. Италия термаси ушбу турнирда бир марта кубокни бошлари узра юқори кўтарган. Икки марта бугунги кунда етиб келган босқичига қадар келишган. Яъни, 2000 ва 2012 йиллар итальянлар чемпионат финалида ғалабани қўлдан бой беришган. Уларда ушбу хунук анънага барҳам бериш имконияти мавжуд. Бунинг учун эса инглизлар тўсиғидан ўтиши лозим. Англия терма жамоаси эса Европа чемпионатида умуман зафар қучмаган. Уларнинг бу мусобақадаги энг яхши натижаси 1968-1996 йилларга тўғри келади. Ўша йилларда улар турнирнинг ярим финалига қадар етиб келишган, бироқ  мағлубият аламини тортиб кўришга мажбур бўлишган.

Ўзаро статистика

Икки терма расмий учрашувларда 27 марта юзма-юз келишган. Ғалабаларнинг сони бўйича Англиянинг қўли бироз баланд эканлигини кўришимиз мумкин. Баҳсларнинг саккизтаси италянлар фойдасига ҳал бўлган бўлса, ўн биттасида «Туманли албион» юрт вакиллари устунликка эришган. Саккизта ўйин дуранг натижа билан якунланган. Устунлик инглизлар томонида бўлса ҳам йирик чемпионатларда Италия рақибига ютқазмаган.

Қайси жамоа кучли таркибга эга?

2018 йил жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга кирита олмаган Италия Европа чемпионатига жамоавий ўйин ва ёшартирилган таркиб билан келди. Дунёда энг кучли ҳимоя чизиғига эга жамоа дея эътироф этиладиган Италия бугунги кунда ҳам буни исботлашда давом этмоқда. Леонардо Бонуччи ва Жоржо Келлини каби ҳимоячилари бор, терма мудофаасини ёриб ўтиш ҳар қандай рақибга қийинчилик туғдиради. Яримҳимоячиларнинг ҳам бугунги даражасини ушбу Европа чемпионати кўрсатиб берди. Бу чизиқни бу йилги чемпионлар лигаси ғолиби Жоржинё, ПСЖ вакили Марко Верратти, Никола Барелла каби футболчилар назорат қилмоқда. Улар шу кунгача мусобақанинг барча ўйинларида тартибли ўйин намойиш этишди. Ҳужумда эса Ювентус футболчилари Федерико Кеза, Федерико Бернандески ва Лацио клуби аъзоси Чиро Иммобиле каби ҳужумчилар вазиятлардан унумли фойдаланишга уриниши аниқ.

Англия терма жамоасининг энг кучли чизиғи ҳужум чизиғи ҳисобланади. У ерда яримта имкониятни ҳам голга айлантира оладиган тўпурар футболчилар бор. Ҳаррй Кейн, Раҳим Стерлинг ва Маркос Решфорд каби ҳужумчилар шулар сирасига киради.  Италия Англиянинг мана шу устун томонига эътибор қаратиши турган гап. Умуман олганда, Англия ҳимоя ва яримҳимояда тўп тепадиган футболчилари билан ҳам бемалол мақтана олади. Ҳимояда Тренд Александр- Арнолд, Люк Шоу, Кайл Уокер каби ўйинчилардан иборат ҳимоя бетоннини ёриб ўтиш рақибдан катта тажриба ва жамоавийлик талаб этади. Англия яримҳимоясидаги Жейдон Санчо, Жордан Ҳендерсон, Мейсон Маунт каби футболчилар ҳам марказда, ҳам ҳужумда бирдек ўйнай олишади. Ўйинчиларнинг топ клубларда ўйнаши ва уларнинг даражаси бўйича таққослаганда Англия термаси устунликка эга. Бироқ, нисбатан номдор футболчиларсиз, жамоавий ўйин орқали финалга қадар етиб келган Италия истаса, Англия каби бутун бошли юлдузли таркибдаги жамоаларни майдондан бош эгиб чиқиб кетишига сабабчи бўлганини унутмаслик лозим.

Финалга қадар ошиб ўтилган тўсиқлар

Англия мусобақани кичик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади. Хорватияга қарши кечган дастлабки ўйинда Раҳим Стерлинг жамоасининг ғалабасини таъминлаганди. Иккинчи турда Шотландия билан дуранг натижа қайд этилди. Гуруҳ ўйинларининг сўнггида Чехияни ҳам Хорватияни енгган ҳисобда мағлуб этиб  биринчи ўрин билан плей-офга юлга олди. Нимчорак финалда 2014 йилги чемпионлар мағлубиятга учратилган бўлса, чорак финалда Украина йирик ҳисобда таслим этилди. Финал остонасидаги тўқнашувда инглизлар Данияни қийинчилик билан енгди ва финал томон йўл олишди. Италия гуруҳ босқичида юз фоизлик натижа қайд этди. Туркия ва Швейцария бир хил йирик ҳисобда мағлуб этилди. Гуруҳдаги учинчи рақиб Уэлс терма жамоасидан италияликлар кичик 1:0 ҳисобида устун келишди. Нимчорак финалда Австрия ҳам битта гол фарқи билан таслим этилди. Чорак финалда Бельгияга қарши ўйиндаги ҳисоб ҳам шу сценарийда бўлди. Ниҳоят, ярим финалда азалий рақибларидан бири Испания пенальтилар сценарийсида майдонни ва мусобақани боши эгик ҳолда чиқиб кетишга мажбур қилинди. Ҳар икки жамоанинг мусобақа давомида ўтказган ўйинлари тарихига назар ташласак улар бирон марта мағлуб бўлмаган. Италия Испанияга қарши ўйиндаги пенальтилар церийасини ҳисобга олмаганда барча ўйинларда рақибларидан устун келган бўлса, Англия ҳам бу босқичга биронта мағлубиятларсиз юл олди. Икки жамоа ҳам финал учун лойиқ эканликларини мусобақа давомида исботлашди.

Бу гал чемпионлик паради қаерда ўтказилади?

11 июль оқшомида Лондоннинг Уэмбли стадионида бўлиб ўтадиган супер учрашув навбатдаги Европа чемпиони номига ойдинлик киритиши билан бир қаторда замонамизнинг драматик тўқнашувларидан бири бўлиши кутилмоқда. Финалда Англияга ўз деворлари ёрдам бериб, ўз тарихида илк бор чемпионликни қўлга кирита оладими? Ёки Италия шунча йиллик танаффусдан сўнг Европада тенгсизга айланадими? Чемпионлик парадининг қаерда ўтказилишини эса вақт кўрсатади.

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Англияга деворлар ёрдам берадими? | Zamon.uz