Токио Олимпиадаси томошбинларсиз ўтказилади
Коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг оғирлашгани, мамлакатда вирус юқтирганлар сони кўпайиши сабабли Японияда фавқулодда ҳолат муддати узайтирилди.


Мусобақа ташкилотчилари ушбу вазиятдан келиб чиққан ҳолда Олимпия ўйинларини томошабинларсиз ўтказишга қарор қилишди.
Ўн мингта мухлиснинг мусобақа томошаларига киришига рухсат берилиши тўғрисидаги қарор бекор қилинди. Янги қарорни япон шифокорлари қабул қилишди. Улар Олимпиадани томошабинлар билан ўтказиш хавфли эканини тан олишди.
Маълумот ўрнида, Токиода ёзги Олимпия ўйинлари 23 июлда бошланиб, 8 августда якунланади.
Жамшид Амиров







