Тухел Ҳоландни кутмоқда
Челси кейинги мавсумда Англия чемпионлиги учун жиддий курашга киришмоқда.


Шунинг учун клуб ўз сафини янги кучлар билан тўлдиришни мақсад қилган. Улар режаларини амалга оширишда «Боруссия» тўпурари Эрлинг Ҳоланд хизматларидан фойдаланмоқчи.
Лондонликлар немис клубини ушбу таклифга рози қилиш учун 150 миллион фунт тайёрламоқда. Уларнинг фикрига кўра, дортмунтликлар бу сўммадан воз кечолмайди.
Бугунги кунда Англияда энг қиммат трансфер эгаси Поль Погба ҳисобланади. 2016 йил «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячи учун «Ювентус» га 90 миллион фунд тўлаган.







