Италия Европада тенгсиз
Кеча тунда Европа чемпионатининг финал ўйини бўлиб ўтди. Унда Италия ва Англия миллий терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди


Учрашувнинг асосий вақтида дуранг натижа қайд этилди, қўшимча дақиқаларда ҳам ҳисоб очилмади, пенальтилар cериясида эса итальянларнинг қўли баланд келди. Шундай қилиб Италия ўз тарихида 53 йилдан бери иккинчи бор Европада тенгсиз дея эътироф этилди. Италия ҳимоячиси Жоржио Келлини 2020 йилги Европа чемпионатида ғалаба қозонганидан сўнг ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди:
“Бу катта ҳикоя ... Орзу амалга ошди. Ҳақиқатан ҳам, бу жуда ажойиб. Ушбу мусобақани энди бошлаганимизда, аллақачон эртакнинг атрофимизда мавжудлигини ҳис қилдик. Бу туйғу ҳар куни хаёлимизни банд қилди. Хаёлимизда Каннаваронинг 2006 йилги Жаҳон чемпионатида қўлида кубок билан расмини кўз ўнгимизга келтирдик ва бу бизга омад келтирди. Мен омадлиман, чунки тасодиф туфайли Жанлуижи Буффоннинг ёнида ўйнаганман. Энди эса Доннарумма билан бирга бир сафдаман. Бу қийин ўйин эди. Биз учрашувни ёмон бошладик. Айниқса трибунадаги мухлислар рақибга қўшимча куч бағишлади. Аммо, биз жуда хотиржам эдик. Танаффус вақтида гаплашдик, пас билан ўйнашни яхшилаш, дарвоза томон зарбалар йуллаш зарурлигини муҳокама қилдик. Ғалаба қозонишнинг ягона йўли ўйинни ўз назоратимизга олиш эканлигига тушуниб етдик. Ушбу ғалабани орзу қилардик, энди эса тарихга кирдик ва Европа чемпионига айландик. Барчамиз ниҳоятда бахтлимиз. Ғалабани бутун Италия билан нишонлашимиз мумкин. Биз ғалаба қозонишга лойиқмиз. Мўъжизавий воқеаларнинг аломати атрофда сезилиб туради. Энди завқланиш вақти келди! Биз ҳар доим бу жараёндан қувонч ва куч олиб, футбол ўйнашга ҳаракат қилдик. Дастлабки дақиқалардаги шокка қарамай, ўйинни ўз қўлимизга олдик ва охиригача ушлаб турдик".







