Кениялик Олимпия марафончилари нималар истеъмол қилади
Марафон Олимпия ўйинларининг ажралмас қисми. Марафон масофаси 42,2 кмни ташкил этиши ва жуда кўп қувват талаб қилишини кўпчилик билади, албатта. Аммо бу қувватни спортчилар нимадан олишини ҳамма ҳам билмаса керак.


Кениялик икки афсонавий марафончи Элиуд Кипчоге ва Бриджит Косгей бунинг сири билан бўлишди.
Айни пайтда Элиуд Кипчоге ва Бриджит Косгей Токио-2020 ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда. Сўнгги йилларда Шарқий Африка спортчилари олимпия марафонларида етакчилик қилмоқда.
1 финжон чой = 90 ккал.
Марафон вақтида спортчи кўп суюқлик йўқотади. Ширин чой югуришни бошлаш учун яхши энергия беради. Тадқиқотларнинг бири шакар спортчилар рационидаги углеводнинг 1/5 қисмини ташкил этишини кўрсатган.
Айрим марафончилари машғулотлар вақтида сувдан ҳам кўра чойни кўпроқ ичар экан.
Мол гўштининг бир ҳиссаси – 190 ккал
Гўшт протеинга бой манба, аммо жаҳон спорти юлдузлари бўлган кенияликлар сут ва дуккакли ўсимликларни афзал кўришади.
1 ҳисса ловия = 120 ккал
Ловия спортчилар рационида кўп учрайди.
Бундан ташқари, кениялик спортчилар кўпроқ гуруч, картошка ва нон истеъмол қилишади. Бу маҳсулотлар комбинацияси уларнинг суткалик калорияларининг 1/3 қисмини ташкил этади.
2 ҳисса гуруч ва 1 ҳисса қайнатилган ширин картошка = 510 ккал
Бриджит Косгей 2019 йилда Чикаго марафонида ғолиб бўлганида у қарийб 1666 килокалория йўқотган.
Шарофат Маҳмудова







