Лондонда Евро-2020 финалидан сўнг тўқнашув юзага келди
Лондонда Евро-2020 финалидан сўнг юзага келган тўқнашувда 19 нафар полиция ходими жароҳатланди.


Бу ҳақда Лондон полицияси хабар қилмоқда.
“Афсуски, 19 нафар офицеримиз оломон билан тўқнашувда жароҳат олди”, - дейилади полициянинг Twitter саҳифасидаги хабарда.
Шунингдек, шу куни полиция 49 кишини турли ҳуқуқбузарликлар учун қўлга олган.
Шарофат Маҳмудова







