Спорт

Нега республика спорт мусобақалари ғолиблари учун имтиёзлар бекор қилинди?

«Ўзбекистон Президентининг «2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ,  2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор (1–3-ўрин) бўлган спортчи-ўқувчилар давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклларига қўшимча давлат гранти асосида кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.

Нега республика спорт мусобақалари ғолиблари учун имтиёзлар бекор қилинди?

 

 

Бу ҳақда АОКАда спорт мусобақалари ғолибларининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш билан боғлиқ масалалар юзасидан матбуот анжуманида , Олий ва ўрта махсус таълими вазири ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов маълум қилди. 


Илгари бу имтиёз республика спорт мусобақаларида ғалаба қозонган спортчиларга нисбатан ҳам бор эди. Жорий йилдан ушбу имтиёз бекор қилинди. Имтиёзга эга спортчилар қайси йўналишларга имтиҳонсиз кира олади? Бу борада ҳозирда тегишли таклифлар ишлаб чиқилмоқда ва яқин орада эълон қилинади Нима учун республика мусобақаларидаги имтиёз бекор қилинди? Таҳлиллар шуни кўрсатдики, спорт мусобақалари фақатгина олий таълим муассасига имтиҳонсиз киришга йўлланма учун ташкил этилаётгандек бўлиб қолмоқда. Турли федерациялар керак бўлмаган вазиятларда ҳам республика чемпионатларини ташкил этиб, имтиёзлар учун йўлланмалар тақдим этмоқдалар. Мақсад — ёшларни спортга жалб этиш ёки қизиқтириш эмас, йўлланмага эга чиқиш бўлиб қолган ҳолатлар ҳам мавжуд. Шу боис кўплаб ёшларнинг таклифи асосида ана шундай қарор қабул қилинди».

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.