Спорт

Новак Жокович Уимблдон мусобақасининг 6 карра ғолибига айланди

Сербиялик теннисчи Новак Жокович Лондонда ўтган Уимблдон мусобақаси финалида италиялик Маттео Берреттинини доғда қолдириб, ўз фаолиятида олтинчи марта ушбу мусобақа ғолибига айланди. 3 соат 24 дақиқа давом этган учрашув 6:7 (4:7), 6:4, 6:4 6:3 ҳисобида якунланди.

Новак Жокович Уимблдон мусобақасининг 6 карра ғолибига айланди

 

 

Айни вақтда Жокович профессионал теннисчилар рейтингида 1-ўринни, Берреттини эса 9-ўринни эгалламоқда.

 

 Яна бир эътиборли жиҳати, сербиялик теннисчи “Катта дубулға” сериясига кирувчи мусобақаларда йигирманчи ғалабасини қўлга киритди ва бу кўрсаткич бўйича рекордчилар швейцариялик Рожер Федерер ва испаниялик Рафаэл Надал билан тенглашиб олди.

 

 Уимблдондаги чемпионлик унвонлари сони бўйича эса Федерер пешқадамлик қилмоқда. Унинг ҳисобида 8та чемпионлик унвони бор.

 

Мусобақанинг бир кун аввал аёллар ўртасида ўтган финал учрашувида австралиялик Эшли Барти чехиялик рақиби Каролина Плишковани мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланди. Бу ғалаба Барти учун Уимблдондаги биринчи ғалаба бўлди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Новак Жокович Уимблдон мусобақасининг 6 карра ғолибига айланди | Zamon.uz