Элдор Шомуродов юк ташувчи мотороллерда россиялик блогер билан пойга ўйнади
«Женоа» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Красава» каналига берган интервьюсида ёшлигида дўконда ишлагани ҳақида гапирди.

Маълум бўлишича, Элдор Шомуродов ёшлик вақтида Жарқўрғон деҳқон бозоридаги дўконда онасига ёрдам берган.
«Албатта, олдин ким бўлганимни унутиб қўймаслик учун ўша кунларни эслаб тураман.
Ҳозир бу дўкон бизга тегишли эмас. Яхши пул топа бошлаганимдан кейин табиийки ота-онамдан ишлашни тўхташларини сўрадим. Мен яхши пул топаман, улар яхши яшашини хоҳлайман. Улар нега ишласин, ўз вақтида меҳнат қилишган, энди дам олишсин», — дейди Шомуродов.
Шундан кейин Шомуродов ва «Красава» канали муаллифи Евгений Савин билан юк ташувчи мотороллерларда пойга ўйнади. Унда Шомуродов ўтирган мотороллер ғолиб бўлди.







