Италия ва Аргентина ўзаро курашиши мумкин
Италия Евро 2020, Аргентина эса Америка Кубоги ғолибига айланди. Энди ўз қитъалари чемпионлари ўзаро курашишлари мумкин.


Журналист Луис Мазариегоснинг twitter саҳифасида ёзишича, КОНМEБОЛ Конфедерациялар кубоги энди мавжуд бўлмаганлиги сабабли УEФАга Жаҳон суперкубогини ўтказиш таклифини берган.
Таъкидланишича, учрашув 2021 йилда бўлиб ўтиши эҳтимолдан йироқ, аммо уни 2022 йилда ташкил этиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси Америка Кубоги финалида Бразилияни минимал ҳисобда мағлуб этди (1: 0). Евро 2020 финалида Италия пеналтилар сериясида Англияни мағлуб этди (1: 1, пеналтида 3: 2.)
Насиба Тўхтаева







