Спорт

ОФК Ўзбекистон футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдирди

Тошкент шаҳри мезбонлик қилган Осиё чемпионлар лигаси «H» ва «I» гуруҳи учрашувлари ўз якунига етди.

ОФК Ўзбекистон футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдирди

 

 

«Бунёдкор» ва «Локомотив» стадионларида ўтказилган беллашувларда Шарқ минтақасидан ташриф буюрган 8 жамоа ўзаро баҳс олиб борди.

ОФК Бош котиби Датo Виндсор Жон Ўзбекистон футбол ассоциациясига расмий хат йўллаб, мазкур ОЧЛ учрашувлари юқори савияда ташкил этилганлиги учун ОФК номидан миннатдорчилик билдирди.

«Ўзбекистон футбол ассоциациясини Осиё чемпионлар лигаси баҳсларини муваффақиятли ташкил этганлиги билан самимий муборакбод этамиз.

Шубҳасиз, ушбу муваффақият замирида ЎФAнинг пандемия шароитига қарамай, юқори даражадаги ташкилотчиликни таъминлашдаги фидойилиги, тиришқоқлиги ва тинимсиз ҳаракатлари турибди.

ОФК делегацияси ва иштирок этувчи клубларга кўрсатган ажойиб меҳмондўстлик ҳамда мусобақа давомида барчанинг соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш ва ҳимоя қилиш учун қилинган барча тадбирлар учун Ўзбекистон футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдирамиз. Барчангизга ташаккур! 

Осиё футбол конфедерацияси келгусида Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ўзаро ҳамкорликни давом эттиришдан мамнун», - дейилади ОФК бош котибининг расмий хатида.

Ўз навбатида, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё чемпионлар лигаси баҳслари ва бошқа қитъа мусобақалари мезбонлигини Ўзбекистонга ишониб топширганлиги учун Осиё футбол конфедерацияга миннатдорчилик изҳор этиб, ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга тайёр эканлигини билдиради.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон 2022 йилги U23 Осиё кубоги, 2023 йилги U20 Осиё кубоги ҳамда аёллар ўртасидаги U20 Осиё кубоги-2024 беллашувларига мезбонлик қилади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

ОФК Ўзбекистон футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдирди | Zamon.uz