Спорт

Паралимпиячилар ҳар бири 100 миллион сўм мукофот билан тақдирланди

Тошкент вилояти Бўстонлик туманида жойлашган сўлим «Билдирсой» оромгоҳида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияларни қўлга киритган пара дзюдо ҳамда пара пауэрлифтингчилар ва уларнинг тренерлари тақдирланди.

Паралимпиячилар ҳар бири 100 миллион сўм  мукофот билан тақдирланди

Маросимда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошхўжаев иштирок этди. Унда ёзги Паралимпия ўйинларига лицензия қўлга киритган спортчиларга 100 миллион сўм, уларнинг тренерларига 50 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофотлари сертификатлари топширилди.

Токио-2020 Паралимпия ўйинларига йўлланма олган пара дзюдочилар:

Эркаклар:

-60 кг: Шерзод Намозов,

-66 кг: Учқун Қуронбоев,

-73 кг: Феруз Сайидов,

-81 кг: Довурхон Кароматов,

-90 кг: Шуҳрат Бобоев,

-100 кг: Шариф Халилов,

+100 кг: Ширин Шарипов,

Аёллар:

-48 кг: Лобар Хуррамова,

-52 кг: Севинч Салаева,

-58 кг: Парвина Самандарова,

-63 кг: Нафиса Шерипбоева,

-70 кг: Васила Алибоева.

Паралимпияга йўлланма олган пара пауэрлифтингчилар:

-61 кг: Рўза Қўзиева,

-88 кг: Фарҳод Умрзоқов,

-107 кг: Нуриддин Давлатов

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Паралимпиячилар ҳар бири 100 миллион сўм мукофот билан тақдирланди | Zamon.uz