Спорт

Энг каттаси Оксана Чусовитина, энг ёши Севара Сафоева

Токио-2020 ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон делегациясига тегишли қизиқарли фактлар

Энг каттаси Оксана Чусовитина, энг ёши Севара Сафоева

 

Токио-2020 Олимпия ўйинлари Ўзбекистон делегацияси учун бир қатор қизиқарли фактлар билан тарихга кирмоқда. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси маълум қилди. Мисол учун, илк бор замонавий бешкураш спортида Олимпия ўйинларига йўлланма олдик, ушбу Олимпиадада аёл спортчиларимиз сони ҳар қачонгидан ҳам кўп бўлмоқда. Эътиборингизга шу ва бошқа қизиқарли фактларни тақдим қиламиз.

1. Ўзбекистон спортчилари 2020 йил Япониянинг Токио шаҳрида ўтказиладиган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларига спортнинг 17 турида жами 71 та йўлланмани қўлга киритдилар. Бу делегациямиз тарихида спорт турлари сони бўйича рекорд кўрсаткичдир.

2. Токио-2020 Олимпиадасида лицензия қўлга киритган аёл спортчиларимиз сони 30 тага етди. Бу Олимпиадаларда Мустақил Ўзбекистоннинг аёллар спортида қайд этаётган яна бир рекорди.

3. Токио-2020 Олимпия ўйинларида биринчи маротаба 3 нафар аёл дзюдочи билан, шунингдек, аралаш жамоавий йўналишда иштирок этамиз. Бу йўналишда дунёда энг кучли 12 жамоагина медаллар учун кураш олиб боради.

4. Тарихда биринчи бор замонавий бешкураш спорт турида Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритдик.

5. Бокс бўйича мусобақаларда илк маротаба 3 нафар спортчи қиз қатнашади. Ундаги умумий йўлланмаларимиз эса 11 тани ташкил қилмоқда. Спортнинг ушбу турида бутун дунёда фақат 3 жамоагина шунча боксчи билан иштирок этади.

6. Ҳамюртимиз Оксана Чусовитинанинг номи дунё спорт гимнастикаси тарихи саҳифаларига саккизинчи бор Олимпиада ўйинларида иштирок этган биринчи спорт гимнастика устаси сифатида битилади.

7. ХХХII ёзги Олимпия ўйинларида қиличбозлик спортида биринчи маротаба 3 та йўлланма қўлга киритилди.

8. Оғир атлетика баҳсларида илк бор 2 қизимиз Олимпиада йўлланмасига сазовор бўлди.

9. Таэквондо бўйича терма жамоамиз ўз тарихида биринчи марта Олимпия ўйинларида тўлиқ таркибда иштирок этади.

10. Токио-2020 Олимпия ўйинларида Олга Забелинская велосипед спортида аёллар ўртасида иштирок этган дастлабки ўзбекистонлик спортчи бўлиб тарихга киради.

11. Светлана Радзивил 4 та Олимпия ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик дастлабки енгил атлетикачи номига сазовор бўлади.

12. Энг ёши катта спортчимиз афсонавий Оксана Чусовитина (1975 йил 19 июнь) 46 ёшида спорт гимнастикаси бўйича Олимпия ўйинларида иштирок этмоқда.

13. Делегациямизнинг энг кичик спортчиси: Зайнаб Дайибекова ҳамда Севара Сафоева. Эътиборлиси, ҳар икки вакилимиз ҳам 2002 йил 19 ноябрь санасида таваллуд топишган. Зайнаб Дайибекова бўлажак Олимпиадада қиличбозликнинг сабля йўналишида иштирок этса, Севара Сафоева бадиий гимнастиканинг гуруҳ машқи дастурида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Энг каттаси Оксана Чусовитина, энг ёши Севара Сафоева | Zamon.uz