Спорт

Сардор қаерда қолди?

Бола эдим.

Сардор қаерда қолди?


Ўзбекистон терма жамоасининг барча ўйинларини ўзгача иштиёқ, ўзгача мароқ ила кўриб борардим. Бундан ташқари ҳар ёш тоифасидаги жамоаларимизнинг ҳар бир чемпионатдаги баҳсларини  қолдирмай кузатардим. Ўзбек жамоалари ўйнайдиган учрашувлар куни мен учун байрам бўлиб кетарди. Барча ишларимни йиғиштириб қўярдим. Диққат эътиборим тўпнинг кетидан югурган футболчиларда бўларди. Ўша вақтлари у ёшлар жамоаси бўладими, ўсмирлар ёки миллий жамоа бўладими, унда ўйнайдиган барча ўйинчилар  ҳақида оз бўлсада маълумотга эга бўлганман. Ўша вақтларда мен ўйинларини кузатган футболчиларнинг бугунги кунда деярли ярми ҳам топилмайди ёки  фаолиятида жуда ҳам пасайиш кузатилганлари талайгина. Мен билган, таниган, мухлислик қилган ана шундай футболчилардан бири Сардор Рашидов эди. Бу футболчи 2015 йил Яшил қитъа бўлмиш Австралияда бўлган Осиё кубогида ажойиб ўйинлар намойиш қилган. Ўша чемпионатдан сўнг Рашидовнинг фаолиятида катта ўзгаришлар содир бўлди. У ўзбек футболининг келажаги дея эътироф этилди. Шу вақтларда “Бунёдкор” клубида ўйнаган Рашидов ўша йилги мавсумда Осиё чемпионлар лигасида ҳам ўзининг чиройли ўйинларини намойиш қилган эди. Шундан сўнг Сардорга бир қатор хориж клублари қизиқа бошлади. У эса Қатарнинг «Ал-Жайиш» клубини танлади. Болалик хотираларимга  Рашидовга Европа жамаоларидан ҳам таклиф бўлгани, бироқ футболчимиз Қатар клубини танланганига асосий сабаб у ердан Европага ўтиш нисбатан осон эканлиги ҳақидаги хабарлар муҳрланганди. Қатарда ўз мавқеига эга клубга ўтиши Рашидовнинг футболчилик фаолиятида асосий роль ўйнади. 2015-2017 йиллар ушбу жамоада ўйнаган футболчимиз 48 марта майдонга тушиб, 23 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Қатар клуби билан бир қатор совринларга эга чиқди.

 

2017-2018 йилларда Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Жазира” клубида тўп тепиб, 8 та ўйинда майдонга тушди. Ана шундан сўнг Сардорнинг футболчилик фаолиятида нисбатан пасайиш бошланди. Ўзбек футболи келажаги дея айтилаётган спортчи  ҳақидаги гаплар секин-секин ўз кучини йўқота бошлади. Амирликлар клубидан сўнг футболчимиз Ўзбекистонга қайтиб келди ва “Локомотив” жамоасида ўйнай бошлади. Бу ерда 23 та ўйин ўтказган футболчимиз рақиблар дарвозасига 8 та тўп киритишга муваффақ бўлди. Бир йил Тошкент жамоасида ўйнаган Сардор мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Шундан сўнг унинг фаолиятида янги саҳифа очилиши кутилганди. У ўзбек футболчиларидан биринчилардан бўлиб Европада ўз номига эга чемпионатлардан бири Португалия чемпионатига йўл олди. 2019 йил ушбу юртнинг «Национал» клубида 8 та ўйинда майдонга тушган Рашидов учта голга муаллифлик қилди. Янги жамоаси чемпионатнинг иккинчи лигасига тушиб кетгандан сўнг, футболчимиз билан икки ярим йилга имзоланган шартнома ярим йилда бекор қилинди. Футбол ишқибозлари катта умид боғлаган Рашидов шу орада ўзига жамоа тополмай овора бўлди. Унга Қатар клубидан таклиф бўлди ва «Қатар СК» футболчисига айланди. У ерда 24 ўйинда олти бор рақиб дарвозабонини “хафа қилди”. Шу йил «Пахтакор» клубига қайтиб келган Рашидов шу кунларда яна Қатар сари сафар қилиш тараддудида турибди. Футболчи миллий терма жамоамизда кутилганидек самарали фаолият олиб борган дея айта олмаймиз. У жамоамиз ўйинларида 41 марта майдонга тушган ва 11 бор рақиб дарвозасига тўп киритган. Рашидов терма жамоа сафига бир-икки йилдан бери чақирилмаяпти. 


Болаликда футболчининг ўйинларини ўзгача завқ билан томоша қилган бола, бугунги кунда унинг нурсиз фаолиятидан бироз ранжиган. Бир вақтлар у билан боғлиқ жаҳон чемпионатига чиқиш орзуси сўнгандек гўё. Сардор Рашидовнинг ўйинидаги пасайишга асосий сабаб нима эканлигини билмайман. Балки, унинг шахсий ҳаёти ёки атрофдаги муҳит билан боғлиқдир. Бироқ, бир вақтлар Европада порлаши кутилган Рашидовдек футболчилар яна етишиб чиқади. Болалигимда мен мухлислик қилган футболчининг йўқолиб қолгани, бир дам одамни ўша пошшолик даврига қайтаради. Футболимизда ҳали талантли ўйинчиларнинг етишиб чиқишига ва ҳақиқий мухлислик анъанаси шаклланишига ишонаман. 


Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Сардор қаерда қолди? | Zamon.uz