Евро чемпионлари орденлар билан тақдирланди
Италия миллий жамоаси аъзолари Евро-2020 чемпионатида ғолибликни қўлга киритгани учун мамлакат президенти томонидан тақдирланишди.

Италия ФА президенти Габриеле Гравина ва бош мураббий Роберто Манчини буюк офицерга (6та даражанинг 3-си) айланишди.
Манчинининг ёрдамчилари Габриеле Ориали ва Жанлука Виалли 4-даражали, сардор Жоржо Келлини 5-даражали (офицер), қолган барча футболчилар 6-даражали (кавалер) унвон билан мукофотланди.







