Спорт

Сузувчиларимиз нега Олимпиададан маҳрум қилинди?

2021 йилнинг 21 апрелида ўтказилган сузиш бўйича лицензион Ўзбекистон очиқ чемпионатида иштирок этган ҳиндистонлик спортчи Ликит Селвараш Према турнир давомида ноҳақликка йўл қўйилгани, маҳаллий спортчиларнинг вақтлари нотўғри кўрсатилгани ҳақидаги видеомурожаатини ижтимоий тармоқларда тарқатган эди.

Сузувчиларимиз нега Олимпиададан маҳрум қилинди?

 

Шундан сўнг бир неча ўзбекистонлик сузувчилар Токио олимпиадасидан маҳрум қилинди. Яқинда тарқалган ушбу хабарлар бўйича Миллий Олимпия қумитаси расмий баёнот берди.

Унга кўра, лицензион Ўзбекистон очиқ чемпионатларига Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти доимий ташриф буюриб турган, ўз навбатида МОҚ Тезкор штаб вакили Мирсардор Aлимов ҳам мусобақани мунтазам кузатиб борган.

Мусобақадан сўнг шу ернинг ўзида кичик йиғилиш ташкил этиб, тайёргарлик жараёнини янада кучайтириш, машғулотлар сифатини ошириш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилган.

Турнирлар якунлангач, Ўзбекистон сузиш федерацияси мусобақалар протоколини МОҚга тақдим қилган ва унда беш нафар атлетимизнинг Токио-2020 нормативини бажаргани кўрсатиб ўтилган. Тақдим этилган протоколларда белгиланган қоидаларнинг бузилиши, шу жумладан, кейинчалик ҳиндистонлик сузувчи томонидан қайд этилган воқеа ҳақида маълум қилинмаган.

Шунингдек, бирор хорижий делегация томонидан, жумладан, Ҳиндистон жамоаси томонидан мазкур лицензион турнирлар бўйича шикоят ёки эътироз келиб тушмаган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон сузиш федерациясининг маълумотига кўра, ФИНA ушбу турнирларда қайд этилган натижаларни тан олмади. Ўзбекистон сузиш федерацияси бош котиби Aлишер Ғаниевнинг сўзларига кўра, FINA бу бўйича Тошкентга расмий хат жўнатмаган. Бироқ Ўзбекистон сузиш федерацияси бир неча бор FINAга тақдим этилган маълумотларга аниқлик киритиш учун хабар йўллаган ва ҳатто бу масала бўйича Спорт арбитраж судига (CAS) мурожаат қилган.

Якунда эса халқаро ташкилот йўллаган Universal Place асосида фақатгина икки нафар ўзбекистонлик Хуршиджон Турсунов ва Наталья Критинина Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олишди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Сузувчиларимиз нега Олимпиададан маҳрум қилинди? | Zamon.uz