UFC жангларида Ислом Ҳабиб Нурмагомедовнинг вориси бўла оладими?
Ислом Махачев UFCда янги исм эмас.

29 ёшли доғистонлик 2015 йилдан бери жангларда қатнашиб келади, аммо узоқ вақт davomida у энг яқин дўсти Ҳабибнинг соясида қолиб кетаётганди. Иккала жангчи ҳам енгил вазн тоифасида жанг қилади.
Ҳабиб спортни тарк этганидан кейин ҳаммаси ўзгарди. Ҳозирда енгил вазн тоифасида кўпчиликнинг эътибори Исломга қаратилган. Шу кунларда жангчи фаолиятида катта ўзгаришлар содир бўлмоқда. У рейтингда тўққизинчи ўринга кўтарилди. 17 iyul куни Махачев мураббий Хавер Мендес va энг яқин дўстлари - Ҳабиб ҳамда Зубайр ҳамроҳлигида Моисесга қарши жангга чиқди. Ушбу УФС турнирида бразилиялик устидан қозонилган ғалаба чемпионликка йул очди. Тўқнашувда Махачев зерикарли жанг ўтказди, бироқ у жангда Тиагони чарчатди va тўртинчи раундда уни бўғиб олди.
26 ёшли бразилиялик Тиаго Моисес рейтингда 14-ўринни эгаллаб турибди. Махачевнинг услуби рақиблар учун ноқулай. У Ҳабиб сингари кўпроқ курашни ёқтиради va рақибини партерга тортади. Аммо Нурмагомедовдан фарқли ўлароқ, Ислом бўғувчи ёки оғриқли усулларни кўп қўллайди. Ислом учун бу жанг (гарчи рақиб рейтингда пастроқ бўлса ҳам) карьерасидаги энг муҳим воқеа бўлди.
Жанг эҳтиёткорлик bilan бошланди. Махачев кўп вақтни тик турган ҳолатда ўтказди va тўқнашув сўнггида Моисесни тўрга тиқиб қўйди. Ислом жангда кучли таҳдидни унчалик ҳис қилмади. У биринчи марта беш раундлик дуэлда жанг qildi. Танаффусларда Махачев биринчи навбатда Ҳабибдан, ундан кейин esa мураббий Хавер Мендесдан маслаҳатлар олди. Тўртинчи раунддан Моисес чарчаган ҳолда чиқди кейин доғистонлик Тиагони эҳтиёткорлик bilan елкасига олди va уни полотнога уриб, тўқнашувни бўғиш усули bilan якунлади.
Махачев 2022 yil охирига қадар чемпион бўлишни хоҳламоқда. Ислом энди Дос Анжос va Чандлерга қарши жангга киришади. Ушбу жангдан кейин Исломнинг ОАВ bilan ишлай олмаслиги ҳақида Ҳабиб уни танқид qildi. “Менимча, Ислом жуда харизматик шахс. Унинг оммавий ахборот воситалари bilan ишламаслиги менга ёқмайди. Unga ҳар доим айтаман: «Одамларга ўзингизни кимлигингизни кўрсатишингиз учун оммавий ахборот воситалари bilan кўпроқ ишлашингиз керак. Улар сизнинг қандай жанг қилганингизни кўришади va оммага намойиш қилишади. Нима учун у бу борада ёмон ишлаётганини тушунмайман “.
Махачевнинг жамоадоши Даниел Кормиер Ислом келажакдаги UFC чемпиони бўлади деб ҳисобламоқда. Яна бошқа кўплаб мутахассислар бу фикрга қўшилмоқда. Уларнинг aytishicha, илгари залда Ҳабибга қарши курашда қаршилик кўрсатадиган ягона жангчи Ислом бўлган. Уларнинг UFCдаги йўли жуда ўхшаш.
Аммо Махачев Ҳабибдан фарқ қилади. У кўпроқ вақтни тик турган ҳолатда жанг қилади. Агар у курашга кирса, рақибини қаттиқ назорат қилади. Қуйида Ислом va Ҳабибнинг ўзаро жанглар статистикасини келтириб ўтамиз. Унда Махачевнинг баъзи кўрсаткичлари ҳатто ўртоғиникидан юқори эканлигини кўришимиз мумкин.
• Ҳабиб бир дақиқадаги зарбалар soni bo‘yicha устун: 4.10 va 2.00;
• Ислом зарбаларнинг аниқлиги bo‘yicha устун: 56 фоиз va 48фоиз;
• Ислом зарбалардан ҳимояланишда устун: 70фоиз va 65фоиз.
Bundan tashqari, Махачев барча UFC жангчилари orasida энг кам зарба ўтказиб юбориш bo‘yicha рекорд ўрнатган.
Гарчи Ислом бу рақамлар bo‘yicha яхши натижага эга бўлсада, аммо ном жиҳатдан Ҳабибдан ҳали ҳам анча ортда. Кейинги жангда ҳам Махачев ғалаба қозонадиган бўлса, у катта муваффақиятга эга бўлиши мумкин. Агар доғистонлик худди шундай руҳда давом этса, Россияда янги чемпион пайдо бўлиши эҳтимолга яқин. Шундай бўлган тақдирда Махачев Ҳабибнинг вориси деб номланса ажаб эмас.
Жамшидбек Амиров







