Рингни титратган жанглар
Жаҳон спортида бокс спорт тури ўзгача иштиёқ билан томоша қилинади.

22 июль халқаро бокс куни муносабати билан ушбу спорт тури тарихидаги энг ажойиб жангларни эсга оламиз.
Муҳаммад Али - Жорж Фореман. 1974 йил 30 октябрь. Киншаса

Жаҳон чемпионлиги учун кечган мазкур жанг тарихдаги энг буюк боксчилардан бирининг ғалабаси билан якунланган. Бу тўқнашувда Муҳаммад, Жорж Фореманнинг дастлабки ҳужумлариига дош беради ва саккизинчи раундда уни ажойиб тарзда нокаутга учратади.
Муҳаммад Али ва Жоэ Фрасер, учинчи жанг. 1975 йил 1 октябрь, Манила

Ушбу жанг олдидан боксчиларнинг ўзаро тўқнашувларида 1: 1 ҳисоби қайд этилганди. Учинчи жанг бу жуфтликдаги энг кучли спортчини аниқлаб бериши билан аҳамиятли эди. «Маниладаги триллер» оғир вазн тоифасидаги икки боксчи учун шафқатсизларча бўлиб ўтгани билан ёдда қолди. 15-раунд давом этган жанг охирида Али ғалаба қозонди. Шундай қилиб Али ва Фрейзер ўртасидаги баҳс спорт тарихидаги энг зўрларидан бирига айланди.
Марвин Хейглер - Томас Хирнс. 1985 йил 4 апрель, Лас-Вегас

80- йилларни бокс тарихида бежизга олтин давр деб аташмайди. Ушбу ўн йил тўртта энг буюк боксчи - Роберто Дуран, Томас Хирнс, Марвин Хаглер ва Шакар Рей Леонард ҳукмронлиги остида ўтди. Улар ўзаро бир неча бор, баъзилари ҳатто уч мартадан жанг қилишди. Хейглер ва Хирнс фақат бир марта учрашишган бўлишига қарамай, бу жуфтлик ўртасидаги жанг супер жанглардан бири бўлган. Ташкилотчилар ушбу тўқнашувни «Уруш» деб аташган.
Майк Тайсон - Эвандер Холифилд. 1997 йил 28 июнь, Лас-Вегас

Тайсон ва Холифилд ўртасидаги жанг 90- йилларнинг энг ёрқин жангларидан бири бўлган. Ушбу жанг бир неча марта қолдирилган . У вақтлари иккала жангчи ҳам фаолиятининг энг юқори чўққисида бўлишмаган, бироқ рингда ақл бовар қилмайдиган ҳаракатлар намойиш этишган. Бошида Тайсон Холифилдни тезкор ҳаракатлар билан рақибини шошириб қўйган. Аммо Эвандер 11-раундда Майкни нокаутга учратди. Ушбу жанг ўша йили «Йил жанги» мукофотига сазовор бўлди.
Руслан Чагаев - Николай Валуев, 2007 йил 14 апрель, Штутгарт
Германияда бўлиб ўтган ушбу тўқнашувда россиялик Николай Валуев профессионал фаолиятидаги биринчи мағлубиятни қабул қилиб олди ва Бутунжаҳон бокс ассоциацияси томонидан супер оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпионлигини йўқотди. У ҳамюртимиз Руслан Чагаевга мағлуб бўлди. Жанг 12 раунд давом этади. Тўқнашув профессионал бокс оқшомларини безай оладиган даражада бўлиб ўтган. Мухлислар ёдида бу баҳс чемпионлик кураши сифатида сақланиб қолган.
Энтони Жошуа - Владимир Кличко. 2017 йил 29 апрель, Лондон
Бу жанг эса бокс ватанида мисли кўрилмаган шов-шувга сабаб бўлди. Тўқнашув «Уэмбли» стадиони бўлиб ўтди, учрашувга 90 мингдан зиёд томошабин ташриф буюрди ва улар ажойиб бокс кечасига гувоҳ бўлишди. Баҳснинг бешинчи раундида жанг сурати кескин ўзгариб кетди. Жошуа ҳужумга ўтиб, Кличкога кетма-кет зарбалар йўллади. Шундан сўнг Владимир йиқилди. Аммо, у оёққа турди. Жангнинг 11-раундига келиб Жошуа таниқли рақибини нокаутга учратди. Ушбу жанг Кличконинг йигирма йиллик фаолиятидаги энг сўнгги жангги эди.
Рикардо Торрес ва Кендалл Холт, иккинчи жанг. 2008 йил 5 июль, Лас-Вегас

Енгил вазнда WБО чемпиони Рикардо Торрес 2008 йил Кендалл Холтни нокаутга учратган эди. Жанг атиги бир дақиқа давом этди. Бироқ, жанг кам вақт давом этган бўлишига қарамай, дунё бокс тарихида энг қизиқарли жанглардан бири бўлиб қолди.
Жамшидбек Амиров







