Токио—2020. 5 нафар ўзбекистонлик спортчи Олимпиададаги юришини муддатидан аввал тўхтатди
Токио—2020 Олимпиадасида 24 июль кунги мусобақалар старт олди.


Ўзбекистонлик спортчилар ичида иштирокни биринчи бўлиб ўқ отиш бўйича терма жамоа вакили Мухтасар Тоҳирова бошлаб берди. 10 метрдан милтиқдан ўқ отиш бўйича Тоҳирова 622.2 балл тўплаб, 32-натижани қайд этди.
Қиличбозликнинг сабля йўналишида ҳаракат қилган 19 ёшли ўзбекистонлик спортчиШерзод Мамутов руминиялик Юлиан Теодосиуга қарши жанг олиб борди ва 11:15 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Қиличбозликнинг шпага йўналишида Малика Ҳакимова хитойлик Йивен Сунга қарши баҳс олиб борди ва 10:15 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Боксчи Шаҳноза Юнусова (-69 кг) 1/16 финалда польшалик Каролина Косевскага қарши рингга кўтарилди ва 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Академик эшкак эшиш бўйича Собир Сафаралиев ва Шаҳбоз Холмирзаев жуфтлиги дастлабки чиқишни якунлади. 2000 метрлик масофани босиб ўтиш учун ўзбекистонлик спортчилар 6:44.98 дақиқа вақт сарфлади ва 4-ўринни эгаллади. Эндиликда улар қўшимча саралаш босқичида иштирок этади.
Дзюдочи Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг) 1/8 финалда украиналик Артём Лесиукка қарши кураш олиб борди ва имкониятни бой берди.







