Токио-2020. Фанат Қаҳрамонов ҳам Олимпиада билан хайрлашди
Боксчимиз Фанат Қаҳрамонов мусобақадаги иккинчи жангини якунлади. Бу гал унга қозоғистонлик спортчи рақиб бўлди.

Жаҳон чемпионати ва Осиё ўйинлари финалчиси Абилхан Аманкулга қарши кечган жанг рақибнинг ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа яна бир боксчимиз Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади.







