Илм-фан

Президент мактабига кимлар ишга қабул қилинади?

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ишлаш ҳар бир педагогнинг орзуси.

Президент мактабига кимлар ишга қабул қилинади?

 

Барча шароитларга эга, кенг, ёруғ ва шинам хоналарда дарс ўтишнинг гашти ўзгача. Айниқса, ўқувчилар талабчан бўлса. Ушбу мактабларга педагоглар қандай қабул қилинади? Ўқитувчининг иш стажи қанчалик муҳим? Қандай ҳужжатлар зарур? Журналистларни қизиқтирган бу каби саволларга Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида мутахассислар томонидан жавоб қайтарилди.

 

Қайд этилганидек, Агентлик тизимидаги мактабларга ишга кириш истагида бўлган педагоглар учун «job.piima.uz» сайти ташкил этилган.

 

— Сайтга Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида фаолият юритаётган педагоглардан аризалар келиб тушган ва ишга кириш истагида бўлган номзодлар уч босқичли синовдан ўтказилди, — дейди Агентлик матбуот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова. — Талабгорлар биринчи босқичда веб-сайтда ариза бериш ва ҳужжатларни тақдим этишди. Иккинчи босқичда эса ўз фани доирасида тест топширишди. Мазкур тест синовлари Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Жараённинг шаффолигини таъминлаш мақсадида онлайн шаклда ташкил этилди. Учинчи босқичда номзодлар билан ZOOM платформаси орқали суҳбат олиб борилди. Унда STEM фанларидан дарс берадиган ўқитувчилар билан инглиз тилида суҳбат ўтказилди. Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаб педагогларига қўйиладиган биринчи талаб ҳам айнан, инглиз тилини билиш. Веб-сайтга жами 1 517 та ариза келиб тушган эди. Уларнинг 585 нафари саралаш босқичида иштирок этди.

 

Тадбирда ушбу мактабларга ишга кириш истагида бўлган чет эллик ўқитувчилар ҳам ариза топширгани қайд этилди. Уларни саралаб олишда ҳам бир қатор талаблар мавжуд бўлиб, талабгорлар Cambridge Curriculumда ишлай олиши, педагог ёндашуви ҳамда истеъдодли болалар билан ишлаш амалиёти ҳисобга олинади.

 

Эслатиб ўтамиз, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилинган ўқитувчилар рўйхати август ойининг биринчи ҳафтасида эълон қилинади.

Баҳринисо МАДУМАРОВА

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси 43-Болқон математика олимпиадасида тарихий натижани қайд этди

Жамоа аъзолари 5 та олтин медални қўлга киритди.

custom img

Ўзбек тили грамматикаси йигирма йил ичида ўзгариб кетиши мумкинми?!

Бугун биз “тез тайёр матнлар”нинг жозибадор, аммо алдамчи даврига кирдик. Сунъий интеллект тақдим этаётган жумлалар дастлаб кўзга жуда бехато кўринади. Улар равон, тартибли ва эстетик жиҳатдан деярли нуқсонсиз кўринади. Бироқ, бу “бегона” матнларнинг энг асосий ва тўлдириб бўлмас камчилиги бор.

custom img

2026 йилда сунъий интеллект қайси соҳаларга кучли таъсир кўрсатади?

Мутахассислар сунъий интеллектга оид 5 та асосий прогнозини эълон қилди.

custom img

ИИВ Академияси курсанти МДҲ давлатлари орасида ўтказилган халқаро танловда ғалаба қозонди

Танлов икки босқичда ўтказилган.

custom img

Саратонни бир неча дақиқада аниқловчи тест яратилди

Бу ихтиро касаллик аломатлари пайдо бўлишидан олдин аниқлайди.

custom img

WhatsApp'да энди Telegram'га ўхшаш каналлар бўлади

Мессенжер томонидан ишлаб чиқилган каталог орқали канални топиш ва унга обуна бўлиш мумкин.

custom img

Янги ўқув йилидан айрим йўналишларда сиртқи таълимга қабул бўлмайди

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори мавжуд.

custom img

Ҳаводан электр ишлаб чиқарадиган генератор яратилди

У бир ҳафтада бир неча юз милливольтга тенг энергия ишлаб чиқара олди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"