Шомуродов Рим клуби сафига бориб қўшилди
Хабарингиз бор Элдор Шомуродов Италиянинг «Рома» клуби билан 5 йилга шартнома имзолаганди.

Бугун «Рома» футболчисига айланган Элдор Шомуродов клубнинг Португалиядаги йиғин машғулотларида иштирок этиш учун етиб келди.
Шомуродовни клуб аъзолари ҳурмат билан кутиб олди.
Ўзбекистонлик 26 ёшли футболчи Рим клуби билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.
«Рома» ҳужумчини дастлаб 2,5 млн еврога ижарага олади ва мавсум якунида 17,5 млн еврога тўлиқ сотиб олади. «Женоа» кейинги трансфердан 10% улуш олади.
Маълумот ўрнида, Шомуродов ўтган мавсумда "А Seriyа" да 31та баҳсда 8та гол урган.







