Собиқ Итифоқ мамлакатлари қанча медаль жамғарди?
Шу кунларда дунё эътибори Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилаётган Олимпия ўйинларига қаратилган.

Айни пайтда умумжамоа ҳисобида медаль жамғариш бўйича Хитой терма жамоаси пешқадамлик қилмоқда. Кейинги ўринларни АҚШ ва Япония ишғол қиляпти.
Олимпиадада собиқ Иттифоқ республикаларидан Россия ва Болтиқ бўйи давлатларидан ташқари Грузия ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда. Грузинлар ҳозир бешта медаль жамғарган, унинг биттаси олтин. Ўзбекистон ва Беларусь ҳисобида эса биттадан олтин бор. Қолган давлатлар ҳозирча олтин медаль олганича йўқ. Украина ҳисобида битта кумуш, бешта бронза, Туркманистон битта кумуш, Қозоғистон учта, Озарбайжон иккита бронза медалга эга бўлиб турибди. Молдова, Арманистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳисобида ҳозирча биронта ҳам медаль мавжуд эмас. Собиқ Иттифоқ давлатларидан Россия 12 та олтин, 19 та кумуш ва 13 та бронза медаль билан яққол пешқадамлик қилмоқда.







