Олимпиадада коронавирус билан касалланганлар сони 299 тага етди
Айни кунларда Япониянинг Токио шаҳрида Олимпия ўйинлари қизғин давом этмоқда.

Мусобақа гарчи тўлиқ карантин қоидаларига риоя этилган ҳолатда ўтказилаётган бўлса-да, лекин касалланиш кўрасаткичлари ўсиб бормоқда.
Куни кеча Олимпиада иштирокчиларида 18 та коронавирус инфекцияси ҳолати қайд этилди. Ҳайратланарлиси, улардан бири спортчи. Коронавирус билан касалланган Олимпиада иштирокчиларининг умумий сони 299 тага етди.
Токиодаги эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли фавқулодда ҳолат 31 августгача узайтирилди. Умумий овқатланиш корхоналарида спиртли ичимликлар сотиш тақиқланди, томошабинларни оммавий тадбирларга кириши чекланди.
Эслатиб ўтамиз, Олимпиада 8 августда якунланади.







