Спорт

“Токио-2020”: боксчиларимиз бу гал ўз мухлисларини хурсанд қила олишмади, умид фақат Баҳодир Жалоловдан

Бундан беш йил илгари Бразилиянинг Рио-де Жанейро шаҳрида ўтказилган Олимпия ўйинлари ёдингиздами?

“Токио-2020”: боксчиларимиз бу гал ўз мухлисларини хурсанд қила олишмади, умид фақат Баҳодир Жалоловдан

 

Унда, айниқса, боксчиларимиз 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритиб, ўзбек боксчиларининг жаҳонда  тенгсиз эканини исботлашган эди.

 

Аммо бу гал боксчиларимиз ўз мухлисларини хурсанд қила олишмади. Токио Олимпиадасига 11 нафар боксчимиз йўлланма олганди. Ҳозирда уларнинг атиги бир  нафари мусобақани давом эттиряпти,  холос.  Қолганлари  турнир билан аллақачон хайрлашиб бўлди. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: хўш, нега бу галги  Олимпиадада боксчиларимизнинг иштироки кутилгандек бўлмади?

 

Мусобақада  -57 кг вазн тоифасида қатнашган амалдаги жаҳон чемпиони Миразиз Мирзахалилов илк жангида ирландлиялик Уокер Курт билан тўқнаш келди. Жангда тўлиқ устунликка эга бўлган Мирзахалилов  ҳакамларнинг жиддий хатолари сабаб имкониятни бой берди. Бундан ташқари, у жанг пайтида ҳимояда қатор хатоликларга йўл қўйди. Аммо баҳс тўлиқ ҳакамларнинг нотўғри қарори орқали рақиб фойдасига ҳал бўлди.

 

 -69 кг вазндаги боксчи Бобоусмон Ботуровнинг нимчорак финалдаги рақиби жаҳон чемпионати кумуш медал соҳиби британиялик Пет Маккормакка эди. Иккинчи жангида жиддий рақибга дуч келган Ботуров  имкониятни бой бериб қўйди. У биринчи жангигига нисбатан яхши ҳаракат қилганди.  Бироқ тажриба борасида унинг рақиби устунлик қилди.

 

Фанат Қаҳрамонов ҳам мусобақани ўзгача иштиёқ билан бошлаганди.  Лекин дастлабки жангидан кейин Олимпиада билан хайрлашишига тўғри келди. -75 кг вазн тоифасида қатнашган ҳамюртимиз  нимчорак финалда қозоғистонлик Абилҳан Аманеулнинг «тўсиғи» дан ўта олмади.  Ҳамюртимиз жангнинг биринчи раундида устунликка эга бўлган бўлса-да, бироқ кейинги раундларда рақибининг зарбаларидан ҳимоялана олмади. Натижада, у ҳам Олимпиада билан хайрлашди.

 

Жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби Дилшодбек Рўзметовдан ҳам Ўзбекистонлик бокс мухлислари Олимпиада медалини кутишганди. У нимчорак финалда Европа чемпиони, квалификацион турнир ғолиби, асли кубалик, Озарбайжон боксчиси Альфонсо Домингес билан тўқнаш келди. Рўзметов Альфонсони олдин ҳам мағлуб этганди.  Шундай бўлишига қарамай, ушбу жангнинг биринчи раундини ўз ҳисобига ҳал бўлганини сезган боксчи имкониятни бой бериб қўйди. У эса якунда ярим финалга қадар етиб бориб, бронза медал эгасига айланди.

 

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орқали кўплаб эътирозларга сабаб бўлган -91 кгли боксчи Санжар Турсунов эса мусобақадаги илк иштирокидаёқ жазоирлик Бенчабла Абделхафидга 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйди.  Олимпиада ўйинларида илк жангидаёқ у қадар номдор бўлмаган рақибга имкониятни бой бериши,табиийки, унинг мухлисларига ёқмади. 

 

Сўнги йилларда юртимизда аёллар боксига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг яққол исботини ”Токио-2020” Олимпиадасида мамлакатимиз шаънини ҳимоя қилган 3 нафар аёл спортчи  мисолида кўриш мумкин. Айни кунларда бир нафар аёл боксчи ярим финал остонасида турибди.

 

Мусобақанинг илк кунида -69 кгда баҳсга киришган юртимиз вакили Шаҳноза Юнусова польшалик Каролин Козевскига имкониятни бой берган бўлса, -51 кгда иштирок этган Турсуной Раҳимова бизга аёллар ўртасида дастлабки тарихий ғалабани тақдим этди. У ҳам Польша вакили Сандра Драбик билан куч синашиб, ғалабага эришди. Нимчорак финалда эса унга туркиялик кучли рақиб Бусе Наз Чақироглу рақиб бўлди. Дастлабки раундда фаол ҳаракат қилган Раҳимова устунликка эришди. Аммо кейинги раундларда ҳакамлар Туркиялик боксчи ҳаракатларини юқори баҳолади. Натижада  рақиб томон ғалаба қозонди

.

Райҳона Қодирова эса нимчорак финалда Конго демократик республикаси вакиласи Наоми Юмбага ҳеч қандай имконият қолдирмади. У бугун бўлиб ўтган чорак финал босқичида жаҳон чемпиони бразилиялик Беатриз Феррерага қарши баҳс олиб борди. Лекин -60 кг вазнда жанг қилган Райҳона  тажрибали рақибасига ютқазиб қўйди.

 

Олимпиада ва жаҳон чемпиони Шаҳобиддин Зоиров ҳам чемпионлик сари дадил бораётган эди. У нимчорак финалда Кабо-Верде вакили Даниел Варелани мағлуб  этганидан сўнг,  бугун ярим финалда  филиппинлик Карло Паламга қарши жанг қилди. Жангнинг иккинчи раундида шифокорлар Зоировга жароҳати сабаб беллашувни давом эттиришига рухсат беришмади. Қоидага кўра ўша пайтгача олинган очколар ҳисоб-китоб қилинди. Афсуски, бу борада филиппинлик боксчи устунлик қилди.

 

 Чорак финалга қадар етиб келган яна бир боксчимиз Элнур Абдураимов дастлабки икки жангда кетма-кет Осиё чемпионлари Батарсухин Чинзориг ва Баҳодир Усмоновни енгди. Бугунги бўлган беллашувда унга икки карра Европа чемпиони арманистонлик Ованис Бачков рақиблик қилди.   Муросасиз кечган баҳсда вакилимиз имкониятни бой бериб қўйди.

 

 +91 кгда вазн фаворити Баҳодир Жалолов эса икки кун олдин чорак финал жангини якунлади. Ушбу жангда Жалоловга Ҳиндистон вакили Сатиш Кумар рақиб бўлди. Жангда тўлиқ устунликка эга бўлган Баҳодир Жалолов 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. У 4 август куни бўлиб ўтадиган ярим финалда британиялик Ферезер Елареа билан жанг қилади.

 

Боксчиларимиздан фақат Баҳодир Жалолов мусобақани давом эттирмоқда. Жалолов ҳозирда бронза медалини нақд қилиб қўйди, аммо мухлислар ундан  Олимпиада чемпионлиги  ва олтин медаль кутишяпти.

Жамшидбек АМИРОВ

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

“Токио-2020”: боксчиларимиз бу гал ўз мухлисларини хурсанд қила олишмади, умид фақат Баҳодир Жалоловдан | Zamon.uz