Баҳодир Жалоловнинг финалдаги рақиби аниқ бўлди
Токио Олимпиадасида +91 кг вазн тоифасида финал йўлланмасини қўлга киритган Баҳодир Жалоловнинг рақиби маълум бўлди.

Ҳозиргина АҚШ терма жамоаси аъзоси Ричард Торрес ва қозоғистонлик Камшибек Конкабоев ўртасидаги жанг якунига етди.
Бу вазнда кучлилардан ҳисобланган Қозоғистон вакили сўнгги раунддаги жароҳати сабаб америкаликка мағлуб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов ва Ричард Торрес ўртасидаги финал жанги 8 август куни бўлиб ўтади.







