Спорт

Баҳодир Жалолов финалга йўл олди

Супер оғир вазн тоифасида Олимпиада олтин медали учун жанг қилаётган Баҳодир Жалолов Токио-2020 финалига йўл олди. Жалолов муросасиз кечган ярим финал баҳсида британиялик боксчига қарши рингга кўтарилди.

Баҳодир Жалолов финалга йўл олди

 

 

Токио Олимпиядаси иштирокини давом эттираётган ягона бокчимиз Баҳодир Жалолов ҳозиргина Буюк Британия вакили Фрейзер Кларкка қарши жанг олиб борди. 


Чорак финалда ҳиндистонлик Сатиш Кумарни яққол устунлик билан мағлуб этган Жалолов бу сафарги рақибига ҳам ҳеч қандай имконият қолдирмади.


Учала раунда ҳам тўлиқ устунликка эга бўлган боксчимиз охирги раунд охирида рақибини техник накаут эвазига ғалаба қозонди.

 

Фрейзер Кларкка билан кечган жангда Жалолов ўзининг кучли зарбалари билан рақибини ожиз қолдирди. Якунда Кларкнинг қоши ёрилди ва рефере баҳсни тўхтатди. 

 

Эслатиб ўтамиз, финал баҳси 8 август куни Тошкент вақти билан 11:15 да бошланади.

 

Жамшид Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Баҳодир Жалолов финалга йўл олди | Zamon.uz