Бекзод Абдураҳмонов бронза медали учун курашади
Эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов (-74 кг) “Токио-2020 “ Олимпиадасининг чорак финал беллашувини ўтказди. Унда ҳамюртимиз россиялик Заурбек Сидаков билан баҳс олиб борди.

Икки карра жаҳон чемпионига қарши муносиб курашган Абдураҳмонов, афсуски, ушбу беллашувда имкониятни бой берди. Энди Сидаков ярим финал баҳсини муваффақиятли ўтказган тақдирда Абдураҳмонов бронза медали учун курашни давом эттиради.
Спортчимиз дастлабки даврада Пуэрто-Рико вакили Франклин Гомес билан беллашувда устун келганди.
Жамшид Амиров







