Спорт

Токио—2020. Эркин курашчи Жавраил Шапиев бронза медали учун курашиш имкониятини қўлга киритди

Токио—2020 Олимпиадасида бир қатор ўзбекистонлик спортчилар 5 август куни ўз иштирокини ўтказмоқда.

Токио—2020. Эркин курашчи Жавраил Шапиев бронза медали учун курашиш имкониятини қўлга киритди

 

 

Эркин кураш бўйича -86 кг вазн тоифасида Жавраил Шапиев бронза медали учун ўтиш жангида швейцариялик Стефан Ричмутга қарши баҳс юритди ва 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Эндиликда у Олимпиада бронзаси учун баҳсда россиялик Артур Нифоновга қарши курашади. Ушбу беллашув Тошкент вақти билан 15:50 дан кейин бошланади.

 

-74 кг вазнда Бекзод Абдураҳмонов 1/8 финалда Пуэрто-Рико вакили Франклин Гомесни 10:0 ҳисобида енгиб, чорак финалга йўл олганди. Бироқ Бекзод 1/4 финалда россиялик икки карра жаҳон чемпиони Заур Сидаковга енгилди. Шу тариқа энди агар россиялик спортчи финалга чиқсагина, Абдураҳмоновда бронза учун имконият бўлади.

 

 

-57 кг вазнли курашчи Ғуломжон Абдуллаев эса илк жангидаёқ америкалик рақибига 1:11 ҳисобида ютқазиб, мусобақа билан хайрлашди.

 

Енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналишида Сафина Саъдуллаева ва Светлана Радзивил курашларга кирди. Радзивил ўз иштирокини саралашда якунлаган бўлса, Саъдуллаева медаллар ўйналадиган финал босқичга йўл олди.

 

Шунингдек, айни дамда Екатерина Воронина (енгил атлетика, кўпкураш) ва Алисе Фаҳрутдинов ҳамда Александр Савкин (замонавий бешкураш) мусобақаларда иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.