Токио олимпиадасида иштирок этаётган спротчимизда коронавирус аниқланди
Эртага Токио шаҳрида бадиий гимнастика бўйича беллашувлар бошланади.

Олимпия ўйинларида яккалик баҳсларида юртимиз шарафини Сабина Ташкенбаева ҳимоя қилиши лозим эди.
Маълум бўлишича, Сабинада коронавирус билан боғлиқ ҳолат пайдо бўлган. Шу сабабли энди эртага Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини Экатерина Фетисова ҳимоя қилади.
Жамшид Амиров







