Спорт

Дунёга машҳур стадионлар: уларга қанча пул сарфланган ва қанча томошабин сиғади?

“Соккер сити” стадиони. Жанубий Африка Республикасида жойлашган ушбу стадион 1989 йилдан буён футбол бўйича нуфузли чемпионатларга мезбонлик қилиб келмоқда.

Дунёга машҳур стадионлар: уларга қанча пул сарфланган ва қанча томошабин сиғади?

   Шакл жиҳатидан ҳинд косасини эслатадиган ушбу стадионнинг қурилишига 440 миллион доллар сарфланган ва у 94 минг 736 нафар томошабинни сиғдира олади.

 

 

   “Камп Ноу” стадиони. “Эртакнамо шаҳар” деб таърифланувчи Барселонада қад ростлаган “Камп Ноу” стадиони нафақат 99 минг 354 нафар футбол ишқибозини сиғдира олиши билан, балки такрорланмас дизайни ва атрофидаги гўзал табиати билан ҳам ажралиб туради. Мазкур стадион барпо этилишига 288 миллион евро сарфланган.

 

 

  “Мельбурн Крикет Граунд” стадиони. У Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган. Аренанинг қурилиши 1988 йилда ниҳоясига етган. Қурилиш қиймати 400 миллион долларни ташкил этади. 100 минг 24 нафар  мухлис стадиондан туриб спорт баҳсларини бевосита кузатишлари мумкин.

 

 

  АТ&Т" стадиони. Нафақат футбол, балки баскетбол ўйинлари  ўтказиш учун ҳам мўлжалланган ушбу стадион АҚШнинг Техас штатида жойлашган. Стадион 105 минг 121 нафар мухлисни  сиғдира олади. Унинг қурилишига сарфланган маблағ 357 миллион долларни ташкил этади.

 

 

    “1 май стадиони”. Корея Халқ Демократик Республикасининг пойтахти Пхенянда жойлашган ушбу кўп тармоқли стадион дунёдаги энг катта ўйингоҳ, деб тан олинган. Келинг, ушбу стадионинг тарихига ҳам назар ташлайлик. Нега айнан “1 май стадиони”, деб аталади? Чунки унинг қурилиши XIII-ёшлар ва талабалар фестивалига тўғри келган ва очилиш маросими “1 май —Халқаро меҳнаткашлар куни”да бўлиб ўтган. Бу стадионда бир вақтнинг ўзида 150 минг спорт ишқибози футбол баҳсларини томоша қилишлари мумкин. Иншоотнинг қурилишига 412 миллион доллар сарфланган.

 

 

Ойбек Шукуров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Дунёга машҳур стадионлар: уларга қанча пул сарфланган ва қанча томошабин сиғади? | Zamon.uz