Спорт

Месси «ПСЖ»да янги тарих ярата оладими ёхуд Испаниядан Франция сари…

Шу кунларда давримизнинг афсонавий футболчиси Леонел Мессининг «Барселона»дан «ПСЖ» клубига ўтиши миллионлаб футбол ишқибозлари диққат-эътиборини жалб этмоқда.  Месси нега каталонияликлар сафини тарк этди, унинг Париж клубини танлашида қандай сабаблар мавжуд, деган саволлар пайдо бўлмоқда. Бугун асосан ана шундай саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.

Месси «ПСЖ»да янги тарих ярата оладими ёхуд Испаниядан Франция сари…

 

                       «Кўк-анорранглилар» учун муносиб номзод

 

Месси Каталония клубига келишидан аввал ўзи туғилган шаҳри жамоаси «Нюеллз Олд Бойз»да ўйнаган. Отаси билан Испанияга 2000 йилда келган. Сабаби клуб скаутлари Мартин Монтеро ва Фабиан Солдино унинг иқтидорини пайқаб қолишган. Ўша вақтда Месси ўйинини кўрган «Барселона»нинг спорт директори Карлос Рексач «кўк-анорранглилар» учун жуда керакли футболчини учратганини англади ва уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлай бошлади.  Месси жамоaга тезда қўшилиб кетди. У клуб сафида биринчи голини урганда атиги 17 ёшда эди. Лео «Барселона» учун 2005 йилдан то бугунги кунга қадар тўп сурди. Ана шу клубда тарбия топди ва шу ерда машҳурлик чўққисига чиқди.

 

 “Барселона” ва Месси

 

Месси клуб сафида дастлабки мавсумдаёқ Испания чемпионлигини қўлга киритди. Ундан кейинги чемпионатдаги омадсизликдан сўнг «Барселона» жамоаси сафида катта ўзгаришлар содир бўла бошлади. Каталонияликлар Хосеп Гвардиола бошқарувида ўзгача шиддат ва тактикага эга бўлди. Испаниялик мураббий қўли остида Лео бир неча бор «Ла лига» тўп урари бўлди. Йилнинг энг яхши футболчисига топшириладиган «Олтин тўп» совринини ўша йиллари ҳеч кимга бермади. Ушбу даврда «Барселона» Европа майдонлари узра чемпионлик нашидасини сура бошлади. Месси ўша вақтларда миллионлаб инсонларнинг тилига тушиб улгурган, дунёнинг янги юлдузига айланиб бўлганди. Унинг ўйин услуби, ҳужумкорлиги, ҳар бир баҳсда гол ура олиши билан жамоанинг асосий футболчисига айланди. Мухлислар унинг алдамчи ҳаракатларидан завқланар, голларини интиқлик билан кутарди. Леонел бугунги кунга қадар олти марта «Олтин тўп», беш карра «Олтин бутса» соҳиби бўлди. У шахсий ва жамоавий ҳисобда 35 та нуфузли совринни қўлга киритди. Бу ҳаммага ҳам насиб этмайдиган, ҳар бир футболчи  орзу ва ҳавас қиладиган  ютуқдир.

 

 Месси нега«Барса»дан кетди?

 

Мессининг «Барселона» сафида қолиш-қолмаслиги масаласи аслида  тўсатдан пайдо бўлиб қолгани йўқ: бу борада олдин ҳам  баҳс-мунозара,  муҳокамалар бўлиб ўтган эди. Шу боис «У ўз фаолиятини жонажон жамоасида якунлайдими?» деган саволлар пайдо бўлган,  «Манчестер сити» клубига ўтиши ҳақида турли миш-мишлар тарқалганди. Бу каби гапларнинг оммалашиб кетишига, энг аввало, Каталония клубининг иқтисодий аҳволи ва жамоанинг миллий чемпионат ва чемпионлар лиагасидаги муваффақиятсиз иштироки сабаб бўлди. Аммо Месси бундай миш-миш ва гапларга эътибор бермай севимли жамоасида ўйнашда давом этди. Шу йилнинг 5 август куни  янги шартномага имзо чекиш учун клубга келди ва жамоа билан машғулотларга киришаман, деб ўйлади. Лео «Барса»да қолиш учун ҳатто маошининг янада камайишига ҳам тайёр эканлигини айтди. Бироқ клуб раҳбарияти маош чегарасини четлаб ўтишнинг иложи йўқлигини билдиришди. Футболчининг испан жамоаси билан шартномаси узайтирилмаганлигидан сўнг унинг энди қайси клубга ўтиши борасида муҳокамалар бошланди.

 

Уни кимлар сотиб олмоқчи бўлди?

 

Леонинг «Барселона» билан шартномаси бекор бўлганидан сўнг уни бир қатор клублар сотиб олиш ҳаракатига тушишди. Масалан, «Интер», «Манчестер Сити», «ПСЖ», «Челси» каби клублар  қизиқиш билдирди. Сўнгги хабарларга кўра, у биан Қатарнинг «Ал-Садд» клуби ҳам  қизиққани маълум бўлди. Қатарликлар Мессига уч йиллик шартнома учун 1 миллиард евро таклиф қилди. Аммо сўнгги янгиликларга қараганда, Месси Франциянинг «ПСЖ» клуби билан шартнома шартларини келишиб олган. Унга кўра футболчи жамоа билан 2023 йилнинг ёзига қадар келишув тузган. Леонинг Париж жамоасида бир мавсумда 50 миллион ойлик олиши ва клубда 19-рақамда ўйнаши маълум бўлди. 

 

 Париж Леони кутмоқда

 

Парижликлар бу мавсумда ўз сафига бир қанча футбол юлдузларини  қўшиб олди. Уларнинг сафига Леонел Мессининг ҳам қўшиб олиниши уларни Европада яққол фаворитга айлантирмоқда. Мессининг «ПСЖ» клубига ўтишига Неймар ва Ди Марианинг ҳам ҳиссаси бор, деб айтилмоқда. Леонелнинг «ПСЖ»га ўтиши ҳужум чизиғининг янада кучайишига олиб келади. Уч йиллик шартнома муддатига таяниб хулоса қиладиган бўлсак, олдинги чизиқда рақобат юзага келиши аниқ. Негаки жамоада Неймар ва Мбаппе биринчи даражали ҳужумчи бўлиш учун ҳаракат қилаётган вазиятда Мессининг ҳам бу сафга қўшилиши жамоа ғалабаларининг давомий бўлишидан дарак беради. Бу ерда жамоавий тактика ҳам тўғри танлай олиниши катта аҳамиятга эга. Париж клубида Мессининг «Барселона»да бўлгани каби асосий фигурага айланиши бироз қийин кечиши турган гап. «ПСЖ»да учала дунёга машҳур ҳужумчи ҳам ҳеч қандай жароҳатларсиз, барқарор ўйин намойиш эта олишса, уларни тўхтатиб қолиш рақиблар учун осон кечмаслиги шубҳасиз.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Месси «ПСЖ»да янги тарих ярата оладими ёхуд Испаниядан Франция сари… | Zamon.uz