Спорт

Олимпиадада бронза ютган спортчининг қишлоғини асфальт қилиб берадиган бўлишди

Ўз фаолиятини дастлаб муай-тай спортида бошлаган 23-ёшли қиз Ловлина Боргохаин Ҳиндистон бокси тарихидаги учинчи медални қўлга киритди.

Олимпиадада бронза ютган спортчининг қишлоғини асфальт қилиб берадиган бўлишди

 

Боргохаиннинг ғалабаси бутун мамлакатда катта байрамга айланиб кетди. Хусусан, Ҳиндистон президенти Рам Натҳ Ковинд ўзинингTwitter’даги саҳифасида боксчини тарихий ғалаба билан табриклади.


Боргохаин Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Ассам вилояти Баромухия  қишлоғида яшайди. Бу ҳудудга олиб борадиган ягона йўл қумликлардан иборат. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, ёмғир ёғганида йўл лойга айланиб, ҳатто транспорт билан ҳам ҳаракатланиб бўлмай қолади.


“Баъзида йўл чуқурларга тўлиб кетарди. Фарзандларим билан мототциклда қайтмоқчи бўлсак, ҳаракатдан тўхтаб пиёда юришимизга тўғри  келарди”, – дея хотирлайди Ловлинанинг отаси Тикен Боргохаин. “Қизимнинг ғалабаси қишлоғимиз учун буюк инъом”.


Эндиликда ҳукумат вакиллари ташаббуси билан 3,5 километрлик йўлга асфальт ётқизилмоқда. 


“Биз унинг Токиодан қайтишига ҳамма нарсани тайёр қилиб қўймоқчимиз”, –  дейди Ҳиндистон парламенти аъзоси Бисвожит Пхукан тҳе Ҳиндустан Тимес нашрига берган интервьюсида.


Эслатиб ўтамиз, Ловлина 6 август куни бронза учун бўлиб ўтган баҳсда тайванлик боксчи Чен Нян Син устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Ассам бокс мактабига тарихда биринчи медални олиб берди. Ҳозирда унинг қишлоғи меҳмонлар ва журналистлар билан тўлиб-тошган. Бутун қишлоқ унинг қайтишига тайёргарлик кўряпти.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Олимпиадада бронза ютган спортчининг қишлоғини асфальт қилиб берадиган бўлишди | Zamon.uz