Жаҳон

"Беш кунлик уруш": Нима учун Россия Грузияга қарши урушга кирганди?

4 август куни етти  Ғарб давлати-АҚШ, Буюк Британия, Албания, Норвегия, Ирландия, Франция ва Эстония Россиядан Абхазия ва Жанубий Осетиядан қўшинларни олиб чиқишни талаб қилишди. Россия 2008 йилги Грузия билан бўлган урушдан сўнг бу икки ҳудуд мустақиллигини тан олди ва бу ердаги ҳарбий базаларини кучайтирди. Россия ва Грузия муносабатлари совуқлашишига бош сабаб бўлган уруш бутун дунёга таъсири катта бўлди. Zamon.uz тарихда “Беш кунлик уруш” га 13 йил тўлиши муносабати билан ўша воқеаларни эсга олди.

"Беш кунлик уруш": Нима учун Россия Грузияга қарши урушга кирганди?

У қандай рўй берди?

Собиқ Иттифоқ ҳукмронлигининг сўнгги йилларида миллий низолар кучайиб кетди. Бу ҳолат Грузияни ҳам четлаб ўтмади. Ушбу республикада, айниқса, Абхазия ва Жанубий Осетияда айирмачилик ҳаракати авж олди.

1992 йилда Грузия ўз ҳудудуий яхлитлигини сақлаб қолиш мақсадида бу икки автоном республикага қўшин киритди. Лекин Абхазия ҳам, Жанубий Осетия ҳам грузин қўшинларига зарба берди ва амалда мустақилликни қўлга киритди. Шунингдек, бу ҳудудларда Россия ҳарбий базалари ҳам мавжуд бўлгани боис Грузия узоқ йиллар мобайнида кескин ҳаракат қила олмади.

 Михаил Саакашвили Грузияга Президент бўлгандан кейин воқеалар ривожи ўзгарди. Саакашвилининг асосий мақадларидан бири Грузия яхлитлигини сақлаб қолиш эди. Бу Абхазия ва Жанубий Осетияда Тбилиси ҳокимиятининг тикланишини англатарди. 2008 йил 8 август куни Грузия армияси ушбу республикаларга қарши ҳужум бошлайди.

Россия низога нега аралашди?

Грузия ҳужум бошлаши билан РФ армияси ҳам Жанубий Осетияга қўшилишини эълон қилди. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москванинг урушга қўшилиши сабабларини изоҳлар экан, Жанубий Осетиянинг кўпчилик аҳолиси РФ фуқаролири эканлиги ва Россия ҳарбийларига хавф туғилганини қайд этди. Ҳақиқатдан ҳам 2002 йилдаги РФ қонунига асосан Жанубий Осетиянинг кўпчилик аҳолиси РФ фуқаролигини қабул қилади.

Москванинг аралашуви Грузиянинг мағлубиятига сабаб бўлди. Уруш 12 августга қадар давом этиб, унда грузин армияси бутунлай тор-мор этилди. 14 август куни РФ ва Франция Президентлари иштирокида ишлаб чиқилган режа (Медведев-Саркози режаси) асосида ўт очиш тўхтатилди.

Оқибатлар...

5 кун давом этган бу уруш нафақат Кавказ минтақаси, балки бутун дунёга таъсир кўрсатди

Биринчидан, Россия Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олди. Грузиянинг бу икки республикада ўз суверенитетини тиклаш нияти амалга ошмади. Лекин ҳозиргача Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллиги дунёнинг катта қисми томонидан тан олинмаган. БМТ ҳам уларни Грузия ҳудуди деб билади.

Иккинчидан, Грузиянинг НАТОга қўшилиши жараёни тўхтаб қолди. Бу РФнинг жанубий чегаралари учун жуда катта аҳамиятга эга эди

Учинчидан, уруш давомида Россия армиясининг айрим камчиликлари кўзга кўриниб қолди. Баъзи экспертларининг фикрича бу Москвани кенг қамровли ҳарбий ислоҳотлар бошлашига олиб келди

Тўртинчидан, Грузия Москва билан дипоматик алоқаларни узди ва у ҳалигача тикланмаган

Бу урушдан сўнг Михаил Саакашвилининг обрўси тушиб кетди ва унинг ҳокимиятдан кетишига асосий сабаблардан бири бўлди. Аксинча, РФда ҳокимият вакиллари, айниқса, ўша пайтда бош вазир бўлган Владимир Путиннинг мавқеи янада ошди. Путин уруш бошланган пайтда, Пекинда ёзги Олимпиада ўйинлари очилиш маросимида эди. Кейинчалик маълум бўлишича, низо бошланганини эшитган заҳотиёқ у Жанубий Осетияга учиб келган.

Халқаро миқёсда катта акс-садо берган “Беш кунлик уруш” натижасида Кавказорти минтақасида кескин геосиёсий ўзгаришлар юз берди. Россиянинг Ғарб билан қарама-қаршилиги кучайди, Грузия эса Европа ва АҚШ билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлади. Бу низо ҳанузгача ўз ечимини кутмоқда.

                                                                                                                                                        Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

"Беш кунлик уруш": Нима учун Россия Грузияга қарши урушга кирганди? | Zamon.uz