Маданият

Тошкентда илк маротаба “Мусиқа таълими: жаҳон миқёсида ягона майдон сари” халқаро форуми ўтказилади

Форумда 200 нафарга яқин хорижий ва маҳаллий иштирокчилар қатнашиши кутилмоқда.

Тошкентда илк маротаба “Мусиқа таълими: жаҳон миқёсида ягона майдон сари” халқаро форуми ўтказилади

2026 йилнинг 18–20 май кунлари илк маротаба Тошкент шаҳрида “Мусиқа таълими: жаҳон миқёсида ягона майдон сари” мавзусида йирик халқаро форум бўлиб ўтади. Унда 200 нафарга яқин хорижий ва маҳаллий иштирокчилар қатнашиши кутилмоқда.

 

Форумда Туркия, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Корея, АҚШ, Франция, Индонезия, Буюк Британия, Япония, Канада, Италия, Венгрия ва Тожикистон давлатларидан нуфузли меҳмонлар, хорижий олий таълим муассасалари ректорлари ва проректорлари, профессорлар ва PhD олимлар, деканлар, этномузикологлар, тадқиқотчилар, маданият марказлари раҳбарлари, шунингдек, ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этади. 

 

Мазкур халқаро форум замонавий мусиқа таълимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, миллий мусиқа меросини жаҳон таълим майдонига интеграция қилиш, инновацион педагогик ёндашувларни оммалаштириш ва таълим тизимига рақамли технологияларни кенг жорий этишга қаратилгани билан алоҳида аҳамият касб этади.

 

Форум доирасида “Маданият таълимида сунъий интеллектнинг аҳамияти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ҳам ташкил этилади. Ушбу конференция маданият ва санъат таълими тизимида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш ҳамда инновацион ўқитиш методларини амалиётга татбиқ этиш масалаларига бағишланади. 

 

Тадбир давомида 80 дан ортиқ илмий ишлар, инновацион лойиҳалар ва амалий тадқиқотлар тақдим этилади.Форум якунлари бўйича халқаро ҳамкорлик меморандумлари, қўшма таълим дастурлари ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларни имзолаш режалаштирилган.

 

“Мусиқа таълими: жаҳон миқёсида ягона майдон сари” халқаро форуми мамлакатда мусиқа ва маданият таълимини янги босқичга олиб чиқиш, инновацион ва рақамли ёндашувларни кенг жорий этиш, халқаро академик ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади.

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Россияда учинчи бор “Ўзбекистон маданияти кунлари” ташкил этилиб, тадбирлар давомида юртдошлар билан учрашувлар, маданий ҳамкорлик музокаралари ва ўзбек санъати намойишлари ўтказилди.

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

25–29 сентябрь кунлари Тошкентда “Турк киноси кунлари” бўлиб ўтади. Тадбирнинг очилиш маросимида Энгин Альтан Дузятан, Озге Гурел, Серкан Чаёглу ва Дениз Барут ўзбекистонлик мухлислар билан учрашади.

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Жорий йилнинг 14–21 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Кочанг, Борён, Сеул, Чонжу, Андонг ва Сунчон шаҳарларида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда.

Ўзбек оҳанглари Лондон саҳналарида: янги мусиқий ҳамкорликка старт берилди

Ўзбек оҳанглари Лондон саҳналарида: янги мусиқий ҳамкорликка старт берилди

Ўзбекистон ва Буюк Британия мусиқа санъати, таълими ва индустрияси соҳаларида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича келишувларга эришди.

Улуғбек Қодиров VII Халқаро Лендок фильм фестивалида “Энг яхши актёр” деб топилди

Улуғбек Қодиров VII Халқаро Лендок фильм фестивалида “Энг яхши актёр” деб топилди

Актёр мукофотга “Казбек” фильмидаги бош роли учун сазовор бўлган.

Тошкентда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар муҳокама қилиниб, янги раҳбарлар тайинланди

Тошкентда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар муҳокама қилиниб, янги раҳбарлар тайинланди

Йиғилишда соҳадаги камчиликлар танқид қилиниб, йил якунига қадар намунали кўрсаткичларга эришиш вазифаси белгиланди.

Ўзбекистон ва Греция 2026–2028 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик дастурини имзолади

Ўзбекистон ва Греция 2026–2028 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик дастурини имзолади

Искандар Македонский ва Роксана тарихига бағишланган қўшма бадиий фильм яратиш ташаббуси илгари сурилди.

Ганжада Ўзбекистон ва Озарбайжон санъаткорлари иштирокида “Дўстлик” концерти бўлиб ўтди

Ганжада Ўзбекистон ва Озарбайжон санъаткорлари иштирокида “Дўстлик” концерти бўлиб ўтди

Тадбир икки қардош халқ маданиятини ўзаро тарғиб этиш ҳамда дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшган маданий воқеа сифатида баҳоланди.