Жаҳон

Россияда ўзбекистонлик ва бангладешлик мигрантлар иштирокида оммавий муштлашув юз берди

Можарода 60 га яқин ишчи қатнашган, 20 киши шифохонага ётқизилган.

Россияда ўзбекистонлик ва бангладешлик мигрантлар иштирокида оммавий муштлашув юз берди

 

Россиянинг Ленинград вилоятида жойлашган Синявинская паррандачилик фермасида Ўзбекистон ва Бангладеш фуқаролари ўртасида оммавий можаро юз берди. Бу ҳақда Gazeta.ru нашри хабар берди.



Маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, ҳодиса Киров тумани ҳудудидаги Приладожский қишлоғида жойлашган корхонада содир бўлган. Дастлаб ишчилар ўртасида оғзаки тортишув келиб чиққан, кейинчалик эса можаро оммавий муштлашувга айланган.



Маълумотларга кўра, жанжалда қарийб 60 нафар мигрант иштирок этган. Ҳодиса жойига полиция, Росгвардия ва тез тиббий ёрдам бригадалари жалб қилинган.



Муштлашув оқибатида 20 киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Улардан етти нафари оғир аҳволда экани айтилмоқда.



Россия Ички ишлар вазирлиги ҳодиса юзасидан текширув ишлари олиб бораётганини маълум қилди. Ҳозирда 21 ёшдан 39 ёшгача бўлган 12 нафар хорижлик билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, айнан улар жанжалнинг энг фаол иштирокчилари бўлган.



Дастлабки маълумотларга кўра, можаро Бангладеш фуқароси Марказий Осиёдан бўлган ҳамкасбини ўпганидан кейин бошланган. Бу ҳолатни ўзбекистонлик ишчининг отаси кўриб қолган ва шундан сўнг зиддият кучайган.Иш сменасидан кейин  елишмовчилик паррандачилик фабрикаси ҳудудидаги ётоқхонада давом этган.

 

Шунингдек, ҳодиса давомида таёқ, тош ва бошқа қўлбола буюмлардан фойдаланилгани қайд этилган.



Айни пайтда ҳодисанинг барча тафсилотлари ўрганилмоқда. Ҳозирча жиноий иш қўзғатилгани ҳақида расмий маълумот берилмаган.

custom img

Россияда қурилишдаги бахтсиз ҳодисада ўзбекистонлик ишчи ҳалок бўлди

Минорали кран искала конструкциясига зарар етказганидан сўнг икки ўзбекистонлик ишчи 7-қаватдан йиқилиб тушиб бири ҳалок бўлган, яна бири оғир тан жароҳатлари олган.

custom img

Россия янги қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказди

“Сармат” ракеталари  "Воевода" ракетасини алмаштириш учун мўлжалланган ва бир нечта мустақил йўналувчи жанговар каллаклар билан жиҳозланган.

custom img

Таиланд сайёҳларга визасиз бўлиш муддатини 30 кунгача қисқартирмоқчи

Ҳукумат ташаббуси мигрантлар билан боғлиқ шикоятлар фонида илгари сурилаётгани айтилмоқда. Таиланд ўзбекистонликлар энг кўп саёҳат қиладиган 10 та давлатдан биридир.

custom img

Ермак иши сабаб Украина Европа Иттифоқига кира олмаслиги мумкин — Politico

ЕИ мамлакат коррупцияга қарши кураш ва давлат бошқаруви соҳасидаги талабларни бажариши кераклигини билдирган.

custom img

Ермакда 4 та дипломатик паспорт ва яшириниш учун маблағ бор — прокуратура

Украина Президенти офиси собиқ раҳбарининг тергов ва суддан яшириниб қолиш хавфи мавжудлиги маълум қилинди.

custom img

Доналд Трамп ва Си Цзиньпин Пекинда учрашади

Икки мамлакат етакчилари Пекиндаги саммитда савдо, Тайван, Эрон уруши ҳамда технологик рақобат масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

custom img

Саудия Арабистони ҳам Эронга яширин зарбалар берган

Саудия томонидан амалга оширилган ҳужумлар март ойининг охирларида содир бўлган. Зарбалардан аввал Эрон огоҳлантирилган.

custom img

Қирғизистондa Қамчибек Ташиев иши судга оширилди

Қирғизистон Бош прокуратураси Ташиевга нисбатан тайёрланган айблов хулосасини тасдиқлаган ва ишни судга юборган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"