Ўзбекистон

Маданий мерос миллий рўйхатига киритилган объектлар сони 67 тага ошди

Ҳозирда давлат муҳофазасидаги объектлар сони 8437 тага етди.

Маданий мерос миллий рўйхатига киритилган объектлар сони 67 тага ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сон қарорига мувофиқ, Ҳукуматнинг 2019 йил 4 октябрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 846-сон қарорига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 

 

Қайд этилишича, мазкур қарор мамлакат ҳудудидаги моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг тарихий-маданий  асраб-авайлаш ҳамда давлат ҳимоясини кучайтиришга қаратилган.

 

 

Қарорга асосан, Андижон, Бухоро, Фарғона, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё вилоятлари, Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган археологик ёдгорликлар, тарихий ва меъморий иншоотлар, монументал санъат объектлари ҳамда диққатга сазовор масканларнинг миллий рўйхати қайта кўриб чиқилди. Натижада бир қатор янги объектлар давлат муҳофазасига олиниб, уларга маданий мерос мақоми берилди.

 

 

Шунингдек, айрим объектларнинг баланс сақловчилари, фойдаланиш ҳуқуқи ҳамда муҳофаза ҳудудларига оид маълумотлар ҳам янгиланди. Бу эса маданий мерос объектларини асраш, улардан оқилона фойдаланиш ва келажак авлодларга етказиш борасидаги масъулиятни янада оширишга хизмат қилади.

 

 

Қарорга мувофиқ, Маданий мерос агентлигига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда объектларни белгиланган тартибда давлат кадастрига киритиб бориш вазифаси юклатилди. Шу билан бирга, моддий маданий мерос объектларини хатловдан ўтказиш, уларнинг техник ҳолатини мониторинг қилиш ҳамда давлат муҳофазасини мустаҳкамлаш ишлари изчил давом эттирилади.

 

Маълумот ўрнида, шу кунгача миллий рўйхатга киритилган 8370 та маданий мерос объекти давлат муҳофазасига олинган эди. Янги тасдиқланган қарорга асосан яна 67 та янги объект рўйхатга қўшилиб, муҳофазадаги объектлар сони 8437 тага етди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"