Олимпия жамоамиз Тошкентга қайтиб келмоқда
Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон Олимпия жамоаси ватанимизга қайтиб келмоқда. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар қилди.


Айни пайтда делегациямиз Нарита халқаро аэропортида бўлиб турибди ва бир оздан сўнг давлатимиз томонидан ажратилган махсус чартер рейсда Тошкент томон йўл олади.
Самолёт маҳаллий вақт билан 20:00 да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнади. Шундан сўнг Олимпия қаҳрамонларини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтади.
Жамшид Амиров







