Ўзбекистонлик олимпиадачилар юртимизга қайтади
Кеча, 8 август куни дунё спорт саҳнасидаги энг муҳим мусобақалардан бири бўлган Токио Олимпиадаси ўз якунига етди.

Шу сабабли, Токио Олимпиадасида қатнашган Ўзбекистон делегацияси бугун, 9 август куни Тошкентга учиб келади.
Маълумотларга кўра, делегация самолёти Тошкент Халқаро аэропортига соат 20:00 да етиб келиши кўзда тутилган. Шунингдек, соат 21:00 да делегация Халқаро аэропортдан Миллий Олимпия қўмитаси томон икки қаватли махсус автобусларда сайрга чиқишлари режа қилинган. Сўнгра Миллий Олимпия қўмитасида тантанали кутиб олиш маросими ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Токио Олимпия ўйинларида умумий ҳисобда 5 та медаль: 3 та олтин ва 2 та бронза қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида жаҳон рейтингида 32-ўринни эгаллади.







