Токио-2020: Олимпиядачиларимиз иштироки ҳақида фоторепортаж
Токио-2020. Олимпиядачиларимиз иштироки ҳақида фоторепортажю


Ўзбекистон делегацияси Токио шаҳрига етиб келди.

Олимпиячиларимиз очилиш маросимига тайёр.

Жамоамиз Олимпияда парадига чиқиб келмоқда.

Токио-2020. Тасвирчиларнинг камераларига муҳрланган ҳолат.

19 ёшли Олимпия чемпиони Улуғбек Рашитов финал жангидан сўнг.

Олимпия ўйинларида энг кўп иштирок этган Оксана Чусовитина фаолиятини кўз ёшлар билан якунлади.

Оғир атлетикачимиз Адҳамжон Эргашовнинг сўнгги чиқиши.

Ўзбекистон аёллар боксида Олимпиядада дастлабки ғалабани қўлга киритиб, тарихга кирган Турсуной Раҳимова.

Делегациямиз аъзолари спортчиларимизни қўллаб-қувватлашмоқда.

Кўзида ёш билан мусобақани якунлаган Олимпия рекордчиси Муаттар Набиева.

Жамоавий беллашувнинг биринчи босқичида омадсизликка учраган дзюдочиларимиз ва бронза медаль соҳиби Давлат Бобонов.

Ғалабанинг ортида жуда катта меҳнат ётади. Олимпия чемпиони ва рекордчиси Акбар Жўраев.

Сенсация. Шаҳобиддин Зоировнинг чорак финал жангидан кейинги афсуслари.

Бронза медаль эгаси Бекзод Абдураҳмоновнинг ишончли ғалабасидан кейинги ҳолат.

Сафина Садуллаева. 15-кунги баҳслардаги чиқиш. У махсус ошиб ўтиладиган тўсиққа «Тушма» дея илтимос қилмоқда.

Ғалаба кўз ёши. Баҳодир Жалолов охирги кунги баҳсларда жамоамиз ҳисобига учинчи олтин медални тақдим этиб бутун ўзбек халқини фахрига айланди.

Токио-2020. Юртимиз байроғи Олимпия ўйинларида 3 бор юксакка кўтарилди.

Токио Олимпиядаси якуни. Навбат Франциянинг Париж шаҳрига.







