Қозоғистон Президенти “Токио-2020”даги натижани танқид қилди
Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев мамлакат спорт делегациясининг “Токио-2020” Олимпиадасидаги иштироки ҳақида фикр билдирди.

«Токио-2020” Олимпиадасида Қозоғистондан 93 нафар спортчи иштирок этди. Атлетикачиларимизга миннатдорлик билдираман. Бронза медали соҳибларини табриклайман, бу, албатта, уларнинг тинимсиз меҳнати маҳсулидир.
Бироқ умумжамоа ҳисобида мамлакат спортчиларининг 8та бронза билан 83-ўринни эгаллагани – Қозоғистоннинг спорт салоҳияти ва спортни ривожлантириш учун давлат ажратаётган катта маблағга мос эмас.”, деди Президент.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон “Токио-2020” Олимпиадасида фақат 8та бронза медали билан чекланди. Бирорта ҳам олтин ёки кумуш насиб қилмади.
Жамшид Амиров







