Спорт

Давлат Бобонов Президент совға қилган уйни бориб кўрди

Аввал хабар қилганимиздек, “Токио-2020” ёзги Олимпиада ўйинлари ғолиб ва совриндорларига Президент совғаси —  машина ва уй калити топширилган эди.

Давлат Бобонов Президент совға қилган уйни бориб кўрди

 

Бугун дзюдо бўйича “Токио-2020” совриндори Давлат Бобонов оиласи билан давлатимиз раҳбари  совға қилган «Траилблазер» автомобилида иккинчи мукофот – янги уйни бориб кўрди. Бу ҳақда Милллий олимпия қўмитаси хабар қилди.

 

Айтиш жоиз, Бобоновлар оиласи ушбу совғалардан жуда ҳам хурсанд ва кайфиятлари аъло. Улар ўз таассуротлари билан ўртоқлашар экан, кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимиздан бениҳоят миннатдор эканликларини билдиришди.

«Олимпиада  ўйинларида ҳамма спортчи ўз юрти, номи ва оиласи шарафини ҳимоя қилади. Менинг она Ватаним— Ўзбекистон учун кўрсатган мана шундай кичик хизматим жуда ҳам юқори баҳоланганидан  бахтиёрман. Келгуси Олимпиада ўйинларида бу менга жуда катта мотивация беради», – деди Олимпиада совриндори Давлат Бобонов.

 

Эслатиб ўтамиз, “Токио-2020” Олимпиадасининг бронза медали соҳибларига пойтахтимизда қад ростлаётган «Гринпарк» мажмуасидан 2 хонали уй совға қилинди.

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

Бунга молиявий можаро ва мухлисларнинг муносабати сабаб бўлгани айтилмоқда.

Роналду терма жамоадан четлатилди: унга нисбатан интизомий иш очилди

Роналду терма жамоадан четлатилди: унга нисбатан интизомий иш очилди

Ҳозирча унга нисбатан якуний жазо белгиланмаган.

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Футболчининг ўзи ҳам федерация белгилайдиган жазони қабул қилишга тайёрлигини билдирган.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.